Россияда киритилаётган QR код тизими хорижликларга қандай таъсир қилади?

Россияда коронавирус тарқалишига қарши киритилиши режалаштирилаётган QR-код тизимлари хориж фуқароларига қандай таъсир қилиши ҳақида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россия ҳукумати яқин вақт ичида жамоат жойларида, жамоат транспортида, маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги самолёт ва поездларда юришга рухсат берувчи QR-код тизимларини жорий этишни режалаштирмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси аллқачон Давлат Думасига киритилган ва у ерда кўриб чиқилмоқда. Ушбу муносабат билан, жамоат жойларида QR-код тизимини жорий этиш Россияда вақтинча яшаётган хорижий фуқароларга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голиковага изоҳ берди.
Татьяна Голикова айтишига кўра, янги қонун қабул қилинган тақдирда у хориж фуқароларига таъсир қилмайди, улардан аввалдагидек ПЗР тест талаб қилинади, деб жавоб берди.
"Биз таклиф қилган янги қонун лойиҳаси хорижий фуқаролар томонидан жамоат жойлари ва тадбирларга боришни назорат қилади. Бугунги кунда уларга нисбатан ҳеч қандай ўзгариш назарда тутилмаган. Хорижий фуқаролардан ПЗР тест талаб қилинади холос. ПЗР тест топширганда унинг натижалари Давлат хизматлари ягона порталига юборилади", - деди вазир ўринбосари.
Шунингдек, янги қонун билан Россияда ПЗР-тест натижаларини 24 соат ичида маълум қилиш амалиёти киритилмоқда. Бугунги кунда ушбу тахлиллар жуда узоқ текширилмоқда. Янги қонунга кўра, лаборатори таҳлил натижасини 24-соат ичида тизимгша етказиб бериши керак.