ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариб, ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳозир Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) ҳайдовчиларга мурожаат қилди.
Бошқарма ҳайдовчилардан бундай об-ҳаво шароитида қуйидагиларни сўраб қолган:
техник носозликлар, айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;
иситиш тизими носоз бўлган, автотранспорт ойналари терлаб сунъий пардани ҳосил қилиб, кўринишни чеклайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;
оралиқ масофани хавфсизлик даражасида ушлаш;
белгиланган тезлик талабларига аниқ риоя қилиш;
машинани маст ҳолда бошқармаслик.