ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Росселхознадзор 15 ноябрдан бошлаб Тошкент вилоятидаги 6та корхонасидан помидор олиб келишга рухсат берди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.
“Росселхознадзор 2021-йил 15-ноябрдан ... олтита Ўзбекистон корхонасидан (Тошкент вилояти) Россияга помидор етказиб беришга рухсат берди”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси кафолати асосида Agro Light, Angren agro gold invest, Angren Istiqlol Baraka, Samarali Savdo Niyat, Sevar Shaxnoz Baraka ва TNA Agroinvest корхоналаридан етказиб беришга рухсат этилади.
Қайд этилишича, бундай қарор намуналарни карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинган. Улар қўшма видеотекширувлар давомида танлаб олинди.