ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россияни COVID-19нинг 4-тўлқини қамраб олди ва у аввалгиларига қараганда анча тез тарқалмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашконинг таъкидлашича, асоратлар ҳам "классик" ухан штамми авж олган даврга қараганда тезроқ ривожланмоқда.
Энди беморларда кўпроқ COVID-19 дельта штамми аниқланмоқда.
Россия қачон коронавирусни енгади? Вирусолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, шунингдек, Гамалея институтининг бош илмий ходими Анатолий Альтштейн ўз башоратини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, пандемия келаси йили тугайди.
"Пандемия биз билан абадий яшамайди, лекин мен бунга жуда оптимистлик билан қарайман, ўйлайманки, келгуси йилда инсониятнинг катта қисмини эмлашга муваффақ бўлинади ва пандемия “ўчиб қолади”", - деди у “РИА Новости” билан суҳбатда.
Бироқ, буни аниқ тушуниш керак: вирус йўқолмайди. Дунё яна эпидемиялар бўлишига тайёрланиши керак. Шунинг учун эмлаш жуда муҳим, деб таъкидлади Альтштейн.