ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тўппончадан бехато ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг “Altyn Asyr” телеканали хабар қилди.
Бердимуҳамедов ўқотар қуролидан фойдала олиш маҳоратини Ашхобод яқинидаги туманларга ташрифи давомида кўрсатган. У ерда давлат раҳбари ҳарбийлар ва куч ишлатар идораларининг хўжалик бошқарувини ташкил этиш ишлари билан танишган.
“Давлат раҳбари бир неча бор нишонни мўлжалга олди ва барча ўқлар мўлжалга бориб тегди. Бу миллат етакчисининг юқори маҳоратидан далолат беради”, - деб хабар қилди туркман телевидениеси.
Гурбангули Бердимуҳамедов спортнинг ҳарбий-амалий турлари билан шуғулланиш барча шахсий таркиблар учун зарурий талаб эканини қайд этган. Президент нишонда ўз имзосини қолдирган.
Аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов ҳарбий машғулотларда велосипедда нишонлар олдидан ўтаётиб, тўппончадан уларга аниқ ўқ отиш малакаларини намойиш қилган эди.