https://sputniknews.uz/20211111/turkmaniston-prezidenti-yana-topponchadan-oq-otish-mahoratini-namoyish-qildi--video-21309085.html
Туркманистон президенти яна тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди – видео
Туркманистон президенти яна тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тўппончадан бехато ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди.
2021-11-11T12:57+0500
2021-11-11T12:57+0500
2021-11-11T12:57+0500
дунёда
туркманистон
гурбангули бердимуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21309324_0:156:3000:1844_1920x0_80_0_0_0144c402461a1f09e3802bf6f7a82b9a.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тўппончадан бехато ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг “Altyn Asyr” телеканали хабар қилди.Бердимуҳамедов ўқотар қуролидан фойдала олиш маҳоратини Ашхобод яқинидаги туманларга ташрифи давомида кўрсатган. У ерда давлат раҳбари ҳарбийлар ва куч ишлатар идораларининг хўжалик бошқарувини ташкил этиш ишлари билан танишган.“Давлат раҳбари бир неча бор нишонни мўлжалга олди ва барча ўқлар мўлжалга бориб тегди. Бу миллат етакчисининг юқори маҳоратидан далолат беради”, - деб хабар қилди туркман телевидениеси.Гурбангули Бердимуҳамедов спортнинг ҳарбий-амалий турлари билан шуғулланиш барча шахсий таркиблар учун зарурий талаб эканини қайд этган. Президент нишонда ўз имзосини қолдирган.Аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов ҳарбий машғулотларда велосипедда нишонлар олдидан ўтаётиб, тўппончадан уларга аниқ ўқ отиш малакаларини намойиш қилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21309324_168:0:2833:1999_1920x0_80_0_0_2c0c4e452bcb7c711c00db76516ad269.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркманистон гурбангули бердимуҳамедов ўқ отиш
туркманистон гурбангули бердимуҳамедов ўқ отиш
Туркманистон президенти яна тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди – видео
Гурбангули Бердимуҳамедов ўқотар қуролидан фойдала олиш маҳоратини Ашхобод яқинидаги туманларга ташрифи давомида кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тўппончадан бехато ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг “Altyn Asyr” телеканали хабар қилди.
Бердимуҳамедов ўқотар қуролидан фойдала олиш маҳоратини Ашхобод яқинидаги туманларга ташрифи давомида кўрсатган. У ерда давлат раҳбари ҳарбийлар ва куч ишлатар идораларининг хўжалик бошқарувини ташкил этиш ишлари билан танишган.
“Давлат раҳбари бир неча бор нишонни мўлжалга олди ва барча ўқлар мўлжалга бориб тегди. Бу миллат етакчисининг юқори маҳоратидан далолат беради”, - деб хабар қилди туркман телевидениеси.
Гурбангули Бердимуҳамедов спортнинг ҳарбий-амалий турлари билан шуғулланиш барча шахсий таркиблар учун зарурий талаб эканини қайд этган. Президент нишонда ўз имзосини қолдирган.
Аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов ҳарбий машғулотларда велосипедда нишонлар олдидан ўтаётиб, тўппончадан уларга аниқ ўқ отиш малакаларини намойиш қилган эди.