ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзгидромет 4 ноябрь куни кузатилган чанг-қумли туман таъсирида атмосферасининг чанг билан ифлосланиши энг юқори бўлган ҳудудларни маълум қилди.
4 ноябрда ҳавода чанг миқдори бўйича максимал аҳамиятлилик қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:
Тошкент - белгиланган меъёрдан 33 баробар;
Чирчиқ - 26 баробар;
Гулистон ва Олмалиқ - 20 баробар;
Бекобод - 18 баробар;
Бухоро - 14 баробар;
Ангрен ва Навоий - 8 баробар;
Самарқанд – 4 баробар;
Сариосиё, Наманган, Урганч, Фарғона, Қўқон - тахминан 2 баробар.
5 ва 6 ноябрь кундуз кунлари атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши пасая бошлади ва белгиланган меъёрдан 2-8 баробаргача кўп бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Урал минтақаларидан совуқ ҳаво кириб келди. Совуқ фронт зонасида шамол тезлиги 12−15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда 20−25 м/с гача кучайиши кузатилди.
Кучли шамоллар таъсирида тупроқнинг жуда қуриган устки қатлами кўтарилиб, республиканинг бир қатор ҳудудларида чанг-қумли туман юзага келиб, кўриш даражаси 100−200 метргача ёмонлашди. Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори кескин ошди.