https://sputniknews.uz/20211109/ozbekistonda-kuzatilgan-chang-boroni-salomatlik-uchun-qanchalik-xavfli-21280394.html
Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони саломатлик учун қанчалик хавфли?
Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони саломатлик учун қанчалик хавфли?
Sputnik Ўзбекистон
Олимлар Тошкентда бўрондан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиқишди.
2021-11-09T16:45+0500
2021-11-09T16:45+0500
2021-11-09T16:45+0500
жамият
ўзбекистон
олимлар
қум бўрони
ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232931_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_92da19325bc09257e047444bae898da3.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар Тошкентда бўрондан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиқишди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Тадқиқотни вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари олиб боришди.Чанг таҳлили учун намуналар “Беруний” (Олмазор тумани) ва “Академ шаҳарчаси” (Мирзо Улуғбек туманинин) метро бекатлари худудларидан олинган. Чанг таркиби SmartSEM дастурий таъминот ёрдамида 100 мкм дан 1 мкм гача бўлган турли масштабларда олинди.Намуналар SEM - EVO MA 10 (Zeiss, Германия), Panalytical Empyrean рентген дифрактометри, Agilent 7890B газ хроматографи каби қурилмаларда таҳлил қилинди.Натижалар шуни кўрсатадики, чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир.Таҳлил маълумотлари чанг таркибида туз ҳам меъёрда эканлигини кўрсатди. Чанг намуналарида рН ўлчови чанг эриганида ишқорий хусусиятларини кўрсатди.Намуналар таҳлили улар табиатига кўра стандарт чанг эканлигини кўрсатди.Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудларида 4-5 ноябрь куни кучли чанг бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет соат атмосферада чанг заррачалари миқдори белгиланганидан 30 бараваргача ошганини маълум қилган эди.8 ноябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг чанг билан ифлосланиши пасайишда давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20211108/ozbekistondagi-chang-boroni-kosmosdan-qanday-korindi-21259626.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232931_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_a4759eb1eb4af10f702cbeb7b5500d9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чанг бўрони тошкент хавф тошкентда чанг бўрони
чанг бўрони тошкент хавф тошкентда чанг бўрони
Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони саломатлик учун қанчалик хавфли?
Тошкентда кузатилган чанг таркиби ўрганиб чиқилди. Чанг намуналари 42 турдаги пестицидларга газ хроматографияси ёрдамида таҳлил қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар Тошкентда бўрондан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиқишди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Тадқиқотни вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари олиб боришди.
Чанг таҳлили учун намуналар “Беруний” (Олмазор тумани) ва “Академ шаҳарчаси” (Мирзо Улуғбек туманинин) метро бекатлари худудларидан олинган. Чанг таркиби SmartSEM дастурий таъминот ёрдамида 100 мкм дан 1 мкм гача бўлган турли масштабларда олинди.
Намуналар SEM - EVO MA 10 (Zeiss, Германия), Panalytical Empyrean рентген дифрактометри, Agilent 7890B газ хроматографи каби қурилмаларда таҳлил қилинди.
Натижалар шуни кўрсатадики, чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир.
5 ноябрдаги чанг намуналари 42 турдаги пестицидларга газ хроматографияси ёрдамида таҳлил қилинганда намуналарда пестицидлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Таҳлил маълумотлари чанг таркибида туз ҳам меъёрда эканлигини кўрсатди. Чанг намуналарида рН ўлчови чанг эриганида ишқорий хусусиятларини кўрсатди.
Намуналар таҳлили улар табиатига кўра стандарт чанг эканлигини кўрсатди.
Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудларида 4-5 ноябрь куни кучли чанг бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет соат атмосферада чанг заррачалари миқдори белгиланганидан 30 бараваргача ошганини
маълум қилган эди.8 ноябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг чанг билан ифлосланиши
пасайишда давом этмоқда.