ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўш шаҳрида Қирғизистон жанубидаги “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий”* диний-экстремистик ташкилотининг етакчиси қўлга олинди, деб хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Задержанный
© Пресс-служба ГКНБ
Қайд этилишича, бу яширин экстремистик тармоқни ташкил этишда гумонланаётган Ш.Ш. - хорижий давлат фуқароси. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари уни қидирган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, у экстремистик гуруҳнинг Ўзбекистондаги фаолияти учун масъул бўлган. Шунингдек, махсус хизмат ҳибсга олинган шахс ва унинг ҳамтавоқлари Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида ташкилот тузилмаларини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича яширин фаолият билан фаол шуғулланганини маълум қилди.
Бундан ташқари, Ш.Ш.Қирғизистон Республикасида қалбаки ҳужжат билан яшириниб юрган, деб хабар берди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Қўлга олинган шахс ҳибсга олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда фаолияти тақиқланган экстремистик ташкилот.