https://sputniknews.uz/20210917/toshkentda-yana-12-nafar-hizb-ut-tahrirchi-ushlandi-20533987.html
Тошкентда яна 12 нафар “Ҳизб-ут таҳрирчи”* ушланди
Тошкентда яна 12 нафар “Ҳизб-ут таҳрирчи”* ушланди
Sputnik Ўзбекистон
“Таҳрирчилар”нинг барчаси 1980 й.т. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Р.У.”нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган. 17.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-17T12:22+0500
2021-09-17T12:22+0500
2021-09-17T12:32+0500
ҳодисалар
“ҳизб ут-таҳрир”
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20307377_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_665e1f7ac091799e4d1d75865567404e.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. 17 сентябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида истиқомат қилувчи 12 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир”* диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилиб, гумонланувчилар ушланди ва қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.Ушланган “Таҳрирчилар”нинг барчаси 1980 й.т. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Р.У.”нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келганлар.“Р.У.” ва унинг жиноий алоқалари интернет ижтимоий тармоғи орқали Украина давлатида яшириниб келаётган 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли – Холдаров Махмуджон Абдумаликович билан алоқа ўрнатиб, унинг маърузалари ва “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилоти материалларини аҳоли орасида тарқатиш ҳамда унинг кўрсатмалари асосида “таҳрирчилар” сафига янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланиб келганлар. Шунингдек, улар республикада “Халифалик” давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни доимий равишда тарғиб қилишган.Мазкур шахсларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг адабиётлари ва материаллари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.“Ҳурматли фуқаролар! Ички ишлар вазирлиги Сизларни огоҳлантиради. “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти сафида фаолият қилиш, ғояларини қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга “Махмуд Абдулмўмин” тахаллуси билан йўғрилган маъруза ва материалларни сақлаш ҳамда тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.Эслати ўтамиз, куни кеча Олмазор уманида яшовчи 10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир”* диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилганди.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
https://sputniknews.uz/20210916/toshkentda-on-nafar-hizb-ut-tahrir-azolari-qolga-olindi-20514109.html
https://sputniknews.uz/20210910/hizb-ut-tahrirga-azo-bolgan-29-nafar-ayol-qolga-olindi-20452784.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20307377_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_22227b5de53a49e873516317f475d78b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , “ҳизб ут-таҳрир”
ҳодисалар , “ҳизб ут-таҳрир”
Тошкентда яна 12 нафар “Ҳизб-ут таҳрирчи”* ушланди
12:22 17.09.2021 (янгиланди: 12:32 17.09.2021) “Таҳрирчилар”нинг барчаси 1980 й.т. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Р.У.”нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. 17 сентябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида истиқомат қилувчи 12 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир”* диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилиб, гумонланувчилар ушланди ва қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
хабар қилди.
Ушланган “Таҳрирчилар”нинг барчаси 1980 й.т. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Р.У.”нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келганлар.
“Р.У.” ва унинг жиноий алоқалари интернет ижтимоий тармоғи орқали Украина давлатида яшириниб келаётган 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли – Холдаров Махмуджон Абдумаликович билан алоқа ўрнатиб, унинг маърузалари ва “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилоти материалларини аҳоли орасида тарқатиш ҳамда унинг кўрсатмалари асосида “таҳрирчилар” сафига янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланиб келганлар. Шунингдек, улар республикада “Халифалик” давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни доимий равишда тарғиб қилишган.
Мазкур шахсларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг адабиётлари ва материаллари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Ички ишлар вазирлиги Сизларни огоҳлантиради. “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти сафида фаолият қилиш, ғояларини қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга “Махмуд Абдулмўмин” тахаллуси билан йўғрилган маъруза ва материалларни сақлаш ҳамда тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.
Эслати ўтамиз, куни кеча Олмазор уманида яшовчи 10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир”* диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилганди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.