Ўзлари қазиган чоҳ: Европа Россиядан газ бумерангини олди

Россия газига бўлган тобеликдан халос бўлмоқчи бўлган Европа муаммолар гирдобида қолди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Наталья Дембинская. Узоқ йиллар Европа Россиядан бўлган газ тобеълигини камайтиришга уринди. Асосий воситалардан бири бозорни либерализация қилиш бўлди – шартномаларни спот нархларига бириктириш. Бу яхши иш берди, бироқ газ етгунича ва у нефтдан арзонроқ бўлгунига қадар. Энди маълум бўлишича, Ғарб янглишган ва бу учун катта бадал тўлаган.

Бозорни ислоҳ қилишди

Ҳам “Жанубий оқим” (амалга оширилмаган халқаро лойиҳа Анапа туманидан Болгариянинг Варна портигача Қора денгиз бўйлаб газ қувурини ётқизиш) қурилишидан воз кечиш, ҳам муқобил етказиб берувчиларга пул тикиш, ҳам суюлтирилган табиий газ импортини кенгайтиришга оид улкан режалар назарда тутилганди.
Молдова газ учун қарзини узмасдан янги шартнома тузишни сўраяпти
Газ бозорини либерализация қилиш – бу аввало нарх белгилаш механизмини ўзгартириш. Илгари шартномаларнинг аксарияти нефть котировкаларига боғланганди. 20 йил олдин Европада қарор қилишдики: бундан воз кечмоқ даркор. Муқобил – газ хабларидаги нархлар. Бу, аслини олганда, бари талаб ва таклифга боғлиқ ёқилғи биржаси.
Нидерландия ва Буюк Британияда хаблар ташкил қилишди. АҚШ ва Қатардан суюлтирилган табиий газ етказиб берилишини кўпайтиришди. 2008 йилги глобал молиявий инқирозда хомашё бирданига арзонлашди. Бу эса ЕИнинг импортни газнинг спот нархига боғлаш иштиёқини мустаҳкамлади.
Шундай қилиб, The WallStreet Journal нашрининг таъкидлашича, европалик амалдорлар ва компаниялар кейинги 10 йил ичида “Газпром”га муваффақият билан босим ўтказишган”.
2019 йилга келиб Россия гигантининг ЕИ билан ярмидан кўп шартномалари спот ёки форвард нархларига асосланган.

Стратегия ишдан чиқди

Европа тантана қилганди: “турли етказиб берувчилар рақобат қилаётган янада диверсификация қилинган бозор пайдо бўлди”. Газ нефтдан арзонроқ эди. Мустақил энергетик маслаҳатчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ 70 миллиард доллар тежаб қолган. Аммо бу йил ҳаммаси ўзгарди.
Газнинг биржа нархи уч юз-тўрт юз фоизга ошиб кетди. Узоқ муддатли шартномалар бир неча ойга кечикишни инобатга олишади. Лекин қўшимча ҳажмларни амалдаги котировкага асосан харид қилишга тўғри келади, чунки шартнома асосида тузилганлари етишмайди.
Европада шайтонлаш эпидемияси: айбдор Россия
“Руслар узоқ вақт бизга айтишди: бундай қила кўрманг, бу аҳмоқлик, нефтга боғланган нархларни ушланг, - дея Жонатан Стерн, Энергетика тадқиқотлари Оксфорд институти илмий ходимининг сўзларини келтиради WSJ. – Улар ҳак бўлишган экан”.
Стратегия газ етган вақтда иш берган. Бироқ танқислик юзага келиши ва нархлар осмонга кўтарилиши биланоқ дарҳол ишдан чиқди. Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ 2021 йилда аввалги қоидаларга қараганда тахминан 30 миллирад доллар кўпроқ тўлайди.
Европалик амалдорлар бу муаммони қандай ечиш борасида бош қотиришмоқда. Лекин, WSJ таъкидлашича, уларнинг қўлидан унчалик кўп нарса келмайди, Россия ёрдам бермаяпти-ку: Москва шартномада қанча белгиланган бўлса, шунча етказиб беряпти.
“Муқобил энергетиканинг жадаллаштирилган ривожланишига пул тиккан ва “Газпром”нинг OPAL газ қувурига йўлиши тўсган Европа Иттифоқи ҳукумати энергетика инқирозипни келтириб чиқирди. Натижада Россиядан қазиб олиш тушиб кетди, “Газпром” эса мутлақо асосли равишда уни кўпайтиришга шошилмаяпти ва хомашёни аукционларда сотишни афзал билмоқда”, - дея тушунтиради мустақил саноат эксперти Леонид Хазанов.
Лекин стратегия сақланиб қолинмоқда. Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен октябрь бошида таъкидлаганидек, етказиб берувчиларни диверсификация қилиш керак ҳамда янада тозароқ энергияга ўтишни тезлаштиш даркор. “Европа бугун импорт газига ўта қарам бўлиб қолган, - деди у. – Бу бизни заиф қилади”.
Путин: Россияга қарши санкциялардан америкаликларнинг ўзи жабр кўрди
Бошқа манбалардан етказиб беришни кўпайтириш умидлари пучга чиқди. ЕИнинг ўзида қазиб олиш Нидерландиядаги Гронинген конининг тезда тугагани сабаб тушиб кетди.

Вазиятни бошқа йўсинга солиш

Bloomberg нашрининг таъкидлашича, Москва қоидаларни қайта кўриб чиқмоқчи. Европага спот нархлари бўйича етказиб бериш фойдалироқ бўлган бўларди, Россия узоқ муддатли шартномалардан манфаатдор. Бу ҳақда Путин “Россия энергетика ҳафтаси” форумида ҳам гапирганди.
“Германия бир минг кубини икки, бир ярим минг эмас, балки 250-230 доллардан оляпти. “Газпром” ҳатто йўқотяпти... Лекин ишлаб чиқарувчи шунга қарамасдан бу барқарорликдан манфаатдор. Шу боис у биладики, у энг камида қандайдир ҳажмни қандайдир нархда сотади, ўшанда у тегишли равишда ўзининг инвестицион сиёсатини йўлга қўяди”, - деди президент.
“Узоқ муддатли шартномалар барқарор етказиш бериш ва шаффоф баҳо белгилашни бир неча йилга таъминлайди, фойда улардан ҳатто кам бўлса ҳам, - дея тасдиқлайди Хазанов. – Узоқ муддатли шартнома спот даҳмазасига қарагандан фойдалироқ”.
Узоқ муддатли шартномалар соҳанинг ўзига хослиги сабаб жуда муҳим – узун инвестицион давр, барча босқичларда юқори капитал харажатлар, мавсумлигини аниқлиги ва сақлаш қийинчиликлари. Европалик ислоҳотчилар айнан шуни кесиб ташлаша уринишди. Натижада эса спекулятив ралли олишди, дейди Миллий энергетика хавфсизлиги жамғармаси бош директори ўринбосари Алексей Гривач.
Аччиқ тажрибани инобатга олиб, ЕИ эски тизимга қайтишга тайёрлигини билдириши мумкин. Аммо истисно қилинмайдики, Россия монополистининг уларга на нефть, на спот билан боғлиқ нархларни таклиф қилиб, йирик Европа компаниялар билан келишиб олиши осонроқ бўлади.
Европада энергетик инқироз - ким айбдор?