ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Бугун ва эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида нам ҳаво массалари айланиб туради. Бунинг ҳисобига Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Кечаси ҳали совуқ бўлади, ҳаво ҳарорати 0…+5 даража илиқ, шимолда −2…−7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз куни эса қуёш ҳавони +10…+15 даража илиқгача иситади.
10 ноябрда нам ҳаво массаси шимоли-шарқий томонга қараб ҳаракатланади ва республиканинг марказий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража илиқ, кундуз кунлари +10…+15 даража илиқ атрофида бўлади.
11−13 ноябрда мамлакат ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража илиқ бўлади. Кундуз кунлари эса ноябрь ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача +15…+18 даража илиқгача, жанубда эса +20…+21 даража илиқгача исийди.