Магистратурага қўшимча қабулга рухсат берилди

Керакли баллни тўплаган абитуриентлар тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистон олийгоҳларининг магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул учун рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Давлат ОТМга 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.
Улар тегишли олийгоҳ томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қабул қилинади.
Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли ОТМ қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.
Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётганларни суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қандай
Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.
Президентнинг тегишли қарорига кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.