https://sputniknews.uz/20211108/iqtisodiyot-tarmoqlarida-ishlayotganlarni-suhbat-asosida-oqishga-qabul-qilish-tartibi-qanday-21254779.html
Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётганларни суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қандай
Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётганларни суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қандай
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлганлар суҳбат асосида ОТМга ўқишга қабул қилинади.
2021-11-08T10:48+0500
2021-11-08T10:48+0500
2021-11-08T10:48+0500
жамият
талабалар
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19551168_0:152:2757:1703_1920x0_80_0_0_97168064ecaeebbc62e0de3e78142db2.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.Тегишли тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади. Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.Натижаларга кўра 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.Тавсияномалар фақатгина берилган ўқув йили учун амал қилади.Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.
https://sputniknews.uz/20211104/ozbekistonda-otmlar-reytingi-elon-qilindi-21228341.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19551168_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_369ad286533e3b4196551ff1138f0d44.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
отм, суҳбат асосида отмга ўқишга кириш
отм, суҳбат асосида отмга ўқишга кириш
Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётганларни суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қандай
Камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланди.
Низомга кўра, камида 5 йил иш стажига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.
Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.
Тегишли тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади. Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.
Натижаларга кўра 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.
Тавсияномалар фақатгина берилган ўқув йили учун амал қилади.
Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.