“Magic City”да оммавий тартибсизлик: ИИББ сабабларни маълум қилди

Жанжал газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар ва қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида юзага келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Magic City” кўнгилочар дам олиш масканида оммавий тартибсизлик юз бергани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Хабарда ёзилишича, воқеа 6 ноябрь куни тахминан соат 22.30 ларда рўй берган. Жанжал газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар ва қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида юзага келган.
Бунга йигитларнинг ноқонуний савдо қилаётганликлари учун у ердан чиқариб юборилиши сабаб бўлган.
Тошкентдаги оммавий жанжал видеога тушиб қолди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.