Тошкентдаги оммавий жанжал видеога тушиб қолди

© Sputnik / Табылды КадырбековНож в руках
Нож в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Oбуна бўлиш
Фуқаролардан бири “Chevrolet Equinox” автомобилига пичоқ билан зарар етказган
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган бир неча фуқаро ўртасида юз берган жанжал видеоси юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 31 октябрь куни соат 22:00 ларда пойтахтниг Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалда 24-39 ёшлардаги етти киши иштирок этган.
Натижада фуқаролардан бири 30 ёшли Ж.И. қочиб кетмоқчи бўлган “Chevrolet Equinox” автомобилига пичоқ билан зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми "б" ва "в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0