ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Қозоғистоннинг Тошкент вилоятига қўшни бўлган Туркистон ва Чимкент вилоятларида ҳам чанг бўронлари кузатилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Хабарда айтилишига кўра "Казгидромет" мавжуд вазиятни спутник мониторинг тизими орқали кузатиб турибди, атмосферада чанг яна 2 кун сақланиб қолиши кутилмоқда.
"Чимкент вилояти ва Туркистон вилоятнинг Казыгурт тумани ҳудудларида атмосферада чанг сақланиб қолмоқда. Бугун тонгда биз жанубий туманларда туман тушиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилдик. Туман ва чанг кки кун давомида сақланиб қолиши мумкин", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Сирдарё шаҳарларида 4 ноябрь куни кучли чанг бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет соат атмосферада чанг заррачалари миқдори белгиланганидан 30 бараваргача ошганини маълум қилган эди.