ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Сўнгги 2 кун давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилаётган чанг бўронлари туфайли “Тез ёрдам” хозматига бўлаётган қўнғироқлар сони ошганини маълум қилди.
Хусусан, 3 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3433 тани ташкил этган бўлса, Кеча эса бу кўрсаткич 4082 тага етди. Шундан 678 таси бевосита нафас сиқиши билан боғлиқ мурожаатлардир, деди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр Бўрибаев.
Тиббий кўрик ва бирламчи ёрдамдан сўнг беморларнинг айримлари шифохоналарга ётқизилган.
Ўзбекистонда давом этаётган чанг бўронли об-ҳаво туфайли, ССВ аҳоли зарурат туғилганда "103" хизматига мурожаат қилиб, сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкинлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, ССВ аллергияси ва астма касаллиги бор фуқароларга ушбу об-ҳаво шароитида айниқса эҳтиёт бўлишни тавсия қилган эди. Ундан ташқари фуқароларга зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик ва ҳар доир ҳимоя ниқоби тақиб юриш тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистонда мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилганэди. Гидрометерология хизмати хабарига кўра, кучли шамоллар туфайли оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди. Шамол тезлиги Тошкент шаҳрида 5-10м/с, бошқа жойларида эса 7-12м/сгача етган.