Қидирувдаги ИШИД* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

У шу йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларининг бирида амалга оширилиши керак бўлган қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этиши лозим эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган шахс хориждан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, И.О. 2014 йил февралида ишлаш мақсадида Россияга боради ва ижтимоий тармоқ орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришади.
1 / 2
Қидирувда бўлган И.О. исмли фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.
2 / 2
Қидирувда бўлган И.О. исмли фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.
Кейин у Ўзбекистонга қайтиб келиб, икки нафар фарзандини ота-онасига қолдиради. У рафиқаси билан бирга 2015 йилнинг март ойида “Ислом давлати”* халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилади.
Шу тариқа И.О. 2015-2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги ИШИД* сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади.
Шунингдек, у шу йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларининг бирида амалга оширилиши керак бўлган қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этиши лозим эди.

Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, 16 февраль воқеаларига алоқадор Ю.Ж. хорижда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган эди.
* Қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот
ДХХ ўтган йили 4 та террорчилик актининг олди олди