https://sputniknews.uz/20210405/dxx-otgan-yili-4-ta-terrorchilik-aktining-oldi-oldi-18148384.html
ДХХ ўтган йили 4 та террорчилик актининг олди олди
ДХХ ўтган йили 4 та террорчилик актининг олди олди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) идоралари саъй-ҳаракати билан 4 та террорчилик актининг олди олинди. Бу ҳақда
2021-04-05T11:00+0500
2021-04-05T11:00+0500
2021-04-05T12:50+0500
ҳодисалар
ўзбекистон
террорчилик уюшмаси
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/36/13183635_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_90ba4eb4bc1f7f54d27db9b163d51b3c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) идоралари саъй-ҳаракати билан 4 та террорчилик актининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.Аниқлик киритилишича, улардан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси МДҲ мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган эди.Ўтган йили экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 та яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилган. Экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди ва жавобгарликка тортилган.Шунингдек, 747 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4.781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинган. 540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд. сўм давлат фойдасига ундирилган.Ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этилди.Давлат сарҳадларидан ноқонуний олиб ўтилган 58,3 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар қўлга олинди.Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг топшириғига кўра амалга оширилган “Меҳр 3” ва “Меҳр 4” гуманитар операциялари доирасида Сурия ва Афғонистон давлатларида оғир шароитда қолган 122 нафар аёллар ва болалар мамлакатга олиб келинди.
https://sputniknews.uz/20200731/zbekiston-DKhKh-irizistondan-narkotik-tashigan-uyushgan-zhinoiy-guru-faoliyatiga-chek-ydi-14669358.html
https://sputniknews.uz/20200704/DKhKh-zhiodchilar-faoliyatiga-chek-ydi-14473010.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/36/13183635_62:0:1199:853_1920x0_80_0_0_3091c9ce3452fefd8f8e65fd3c2e27c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , ўзбекистон, террорчилик уюшмаси, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
ҳодисалар , ўзбекистон, террорчилик уюшмаси, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
ДХХ ўтган йили 4 та террорчилик актининг олди олди
11:00 05.04.2021 (янгиланди: 12:50 05.04.2021) Улардан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси МДҲ мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган эди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) идоралари саъй-ҳаракати билан 4 та террорчилик актининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқлик киритилишича, улардан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси МДҲ мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган эди.
Ўтган йили экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 та яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилган. Экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди ва жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 747 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4.781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинган. 540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд. сўм давлат фойдасига ундирилган.
Ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этилди.
Давлат сарҳадларидан ноқонуний олиб ўтилган 58,3 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар қўлга олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг топшириғига кўра амалга оширилган
“Меҳр 3” ва
“Меҳр 4” гуманитар операциялари доирасида Сурия ва Афғонистон давлатларида оғир шароитда қолган 122 нафар аёллар ва болалар мамлакатга олиб келинди.