Путиннинг нефть нархи ҳақидаги гаплари АҚШ ва Япония юрагига ғулғула солиб қўйди – ОАВ

Россия раҳбари октябрь ўрталарида нефть 100 долларгача қимматлашиши мумкинлигини инкор қилмаган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Росссия президенти Владимир Путиннинг бир баррель учун нефть нархи 100 долларгача кўтарилиши мумкинлиги ҳақидаги гаплари АҚШ, Ҳиндистон ва Японияни ташвишга солиб қўйди, дея ёзади “Bloomberg”.
Мақолада таъкидланишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти мамлакатда бензин нархи етти йиллик рекордга етганидан хавотир билдирган. Агентлик маълумотларига кўра, истеъмолчи мамлакатлар уни нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтиришга мажбурлаш учун ОПЕК+ га босим ўтказишни оширишмоқда.
“Бир неча ҳафтаки АҚШ маъмурияти ОПЕК+ ни кўпроқ нефть қазиб олишга чақирмоқда”, - дейилган мақолада.
Талаб тўфондай ошмоқда: АҚШ Россия нефтини катта ҳажмда сотиб олмоқда
Бундан ташқари, Япония ҳам худди шундай чақириқ билан чиққан. Мақола муаллифлари Хитой бу масала юзасидан фикр билдирмаган бўлсада, бироқ қазиб олишни кўпайтириш фикрига қўшилишини таъкидлашган.
“АҚШ, Япония ва Ҳиндистон расмийлари ўзаро алоҳида суҳбатлашишган. Шунингдек, бошқа йирик истеъмолчилар ва нефть экспорт қилувчи мамлакатларга мурожаат қилишган. Чақириқлар тахминан уч ҳафта олдин бошланган”, - дейилган мақолада.
Владимир Путин 13 октябрь куни Россия энергетика ҳафтасида нутқ сўзлади. Ўшанда ундан нефть 100 долларгача қимматлашиши мумкинми деб сўрашди. Россия раҳбари “Бўлиши мумкин” деб жавоб қайтарди.