ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Россияда сўнгги йилда меҳнат мигрантлари орасида жиноятчилик миқдори ошмоқда ва шу сабабли ИИВ ўз фаолиятини сусайтирмаслиги керак, деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, миллий хавфсизлик масалаларига бағишланган мажлисда.
Хусусан, наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар миқдори кескин ошган. Ушбу йил давомида Россиянинг Марказий ҳудудида 6 тоннага яқин наркотик ва психотроп моддалар қўлга олинган. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп, - деди Патрушев.
Ундан ташқари, 2021 йил давомида марказий ҳудудларда 132та яширин наркотик моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар аниқланган, 13 000 киши наркотикларни ишлаб чиқариш, ташиш, конрабанда қилиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган. Шарқий Осиё ва Европадан наркотиклар контрабандаси аниқланган.
Собиқ Иттифоқ республикалари, Ўзбекистон, Тожикистон ва Украина фуқароларидан 600 нафари наркотиклар билан боғлиқ жиноятларда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилган.
Патрушев айтишига кўра, наркотикларни интернет ва IT-технологиялар ёрдамида сотиш билан билан боғлиқ жиноятларни очиш даражаси ҳам ошган.Шунингдек, Хавфсизлик кенгаши котиби, ҳудудларда мигрантлар орасида экстремистик ғоялар тарқалишини олдини олишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳудудига турли радикал диний ҳаракатлар тарафдорлари кириб келиб, мигрантлар оммавий яшайдиган жойларда тарғиботлар ўтказмоқда.
“Мен барча ҳудуд раҳбарлари ва махсус хизмат вакилларини, мигрантлар орасида радикал ғоялар тарқалишини олдини олишга жиддий эътибор беришга чақираман”, - деди Патрушев.
Генерал айтишига қараганда, террорчиларни ёллашда кўп ҳолларда IT-технологиялардан фойдаланилмоқда. Улар ёрдамида сунъий танглик, миллат ва динлар орасида тафовутларни кучайтиришга ҳаракат қилинмоқда.
Ундан ташқари ҳуқуқни сақлаш органлари хорижликларга нисбатан ксенофобияни олдини олишга, жамоат хавфсизлигини сақлашга ҳам ҳаракат қилшлари керак.
Патрушев айтишига кўра, бугунги кунда ахборот технологиялари наркотиклар савдоси, террорчиларни жалб қилиш, ноқонуний даромадларни “ювиш” ва бошқа жиноятларда фаол қўлланилаётганини маълум қилди.