ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин йигирма килога ориқлаб кетган, лекин соғлиғи ёмонлашганлигининг ҳеч қандай аъломатлари йўқ.
Бу ҳақда РИА Новости Жанубий Кореянинг Рёнхап ахборот агентлигининг манбасига таяниб хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, Жанубий Корея давлат разведка бошқармасининг бўлиб ўтган ёпиқ ялпи мажлисида, гўёки халойиқ олдида Ким Чен Ын эгизаги кўриниш бераётганлиги ҳақида миш-мишлар рад этилди.
Аслида, Шимолий Корея раҳбари ориқлаб кетган, гап шундаки, илгари унинг вазни 140 килограмни ташкил қилган.
Шу кунларда, АҚШ ОАВлари хабарларида, гўё Ким Чен Ин опаси томонидан ҳукуматдан четлаштирилган, аслида унинг ўрнига қиёфадоши дарак бермоқда дейилган.
"Рёнгхап" нашрига кўра, Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг суратларидан унинг соғлиғини таҳлил қилган ва бу учун улар “сунъий интеллект технологияси ва бошқа илмий усуллар”дан фойдаланган.
Эсталиб ўтамиз, Ким Чен Ин ҳукумат тепасига унинг отаси Ким Чен Ир дан сўнг, 2011 йил келган. Унинг бобоси Ким Ир Сен 1994 йилда вафот этган. Корея Халқ Демократик Республикасининг асосчиси ҳисобланади,
Шимолий Кореяда ҳокимият "ота ҳеч қачон отасининг аҳдларига хиёнат қилмайди", деган асосда мерос бўлиб ўтади. Ҳозирда Ким Чен Иннинг меросхўри бор ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.