Ўзбекистонликларни катта пулга чув туширган фирибгар Жанубий Кореядан экстрадиция қилинди

Фуқаролардан бири чет давлатда ишлашни истаганларни топиб, банк орқали фирибгар ҳисоб рақамига 507,7 млн сўм ўтказиб юборган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Ўзбекистоннинг қидирувда бўлган фуқароси Ю.У. Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинди.
Ю.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)га асосан, катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган.
Интерпол фирибгарликда айбланган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
Маълум бўлишича, Ю.У. Корея ҳудудида бўла туриб, Ўзбекистон фирмалари бирининг вакили бўлган Ўзбекистон фуқароси Ю.И.нинг ишончига кириб, Кореяда ишлаш учун одам топиб беришини таклиф қилган.
Ю.И. чет давлатда ишлашни истаганларни топиб, улар банклар орқали Ю.У. ҳисоб рақамига 507,7 млн сўм (54,6 минг АҚШ доллари) ўтказиб юборган.
Эвазига у Кореяда ишлаш учун таклифнома жўнатиб турган ва номаълум жойда яшириниб юрган.
Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда фирибгарлик қилгани учун халқаро қидирувда бўлган икки фуқаро Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилган эди.