https://sputniknews.uz/20211020/interpol-firibgarlikda-ayblangan-ikki-ozbekiston-fuqarosini-qolga-oldi-20985195.html
Интерпол фирибгарликда айбланган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
Интерпол фирибгарликда айбланган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда катта миқдорда ўғрилик ва фирибгарлик содир этиб хорижий давлатга қочиб кетган икки нафар фуқаро Кореяда ҳибсга олинди. 20.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-20T14:32+0500
2021-10-20T14:32+0500
2021-10-21T11:15+0500
жамият
жиноят
жанубий корея
иив
интерпол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20307377_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_665e1f7ac091799e4d1d75865567404e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катта миқдорда ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари содир этиб халқаро қидирувда бўлган жиноятчилар Кореяда қўлга олинган ва энди улар қонун олдида жавоб беради. Жиноятчиларни қўлга олиш Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда амалга оширилган. Итерполнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотига кўра, бугунги кунда 1700 нафар Ўзбекистон фуқаролари халқаро қидирувга берилган. Уларнинг аксарияти терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20307377_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_22227b5de53a49e873516317f475d78b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиноят, жанубий корея, иив, интерпол
жамият, жиноят, жанубий корея, иив, интерпол
Интерпол фирибгарликда айбланган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
14:32 20.10.2021 (янгиланди: 11:15 21.10.2021) Ўзбекистонда катта миқдорда ўғрилик ва фирибгарлик содир этиб хорижий давлатга қочиб кетган икки нафар фуқаро Кореяда ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катта миқдорда ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари содир этиб халқаро қидирувда бўлган жиноятчилар Кореяда қўлга олинган ва энди улар қонун олдида жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 ва 1957 йилларда туғилган икки фуқароси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Кўп миқдорда ва такроран содир этилган ўғирлик), 168-моддаси 2-қисми (катта миқдорда содир этилган фирибгарлик)да айбланмоқда.
Жиноятчиларни қўлга олиш Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Итерполнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотига кўра, бугунги кунда 1700 нафар Ўзбекистон фуқаролари халқаро қидирувга берилган. Уларнинг аксарияти терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда.