Мирзиёев ғалабасидан кейин Россия ва Ўзбекистон муносабатлари қандай кечади

Душанба куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Амалдаги етакчи Шавкат Мирзиёев сайловларда ғалаба қозонди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар Шавкат Мирзиёевнинг президент сайловларидаги иккинчи ғалабасидан сўнг барча ҳамкорлик соҳаларида фақат ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораверади.
Ma’no тадқиқотлар ташаббуси маркази раҳбари Бахтиёр Эргашев РИА Новости билан суҳбатда шундай фикр билдирган.

"Ўзбекистон-Россия муносабатлари истиқболлари қандай кечиши ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, шубҳасиз, бу муносабатлар ривожланади ва чуқурлашиб бораверади".

Ma’no тадқиқотлар ташаббуси маркази раҳбари Бахтиёр Эргашев

Эргашевнинг қайд этишича, Мирзиёев президентлигининг биринчи муддатида ҳам Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ўз тараққиётининг янада юқори босқичига чиққан.
Хусусан, иқтисодиёт соҳасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган: бунда экспорт-импорт поставкаларидан тортиб, Россия капиталининг жиддий лойиҳаларга инвестиция қилинишини мисол келтириш мумкин.
Марказий Осиё етакчилари Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан қутлашмоқда
Эксперт сўзларига Ўзбекистон президентининг РФга ташрифи унинг иккинчи муддатга сайланганидан кейин илк расмий ташрифига айланади.
Шунингдек, Эргашев фикрича, жанубий йўналишда Афғонистондаги вазият билан боғлиқ бўлган таҳдидларнинг кучайиши иккала давлат ўртасидаги ҳарбий-сиёсий ҳамкорликни янада кучайтиради.
Эксперт шу ерда Россия Ўзбекистон учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника етказиб берувчи асосий шерик эканлигини эслатиб ўтди.
Шу боис, Ўзбекистон-Россия муносабатлари фақатгина кучайиб бораверади, дея хотима қилади Эргашев.
МСК тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган сайловларда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 % овозини олишга муваффақ бўлган.
Илгарироқ, Шавкат Мирзиёев ноябр ойида Россияга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.