ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Ўзбекистонда гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинади. Тегишли қонун президент томонидан 25 октябрь куни имзоланди.
Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 19 октябрь куни қабул қилинган эди. Сенат уни 21 октябрь куни маъқуллаган. Бу аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг барқарорлигини сақлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.