Эрта тонгдан Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олди гавжум. Ўзбекистонликлар президент сайловида овоз бериш учун бу ерга келишди. Уларнинг ўз мамлакати тақдирига бефарқ эмаслигини англаш қийин эмас эди, чунки об-ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан сайловчиларнинг охири кўринмасди. Овоз беришга фуқаролар оила аъзолари билан, талабалар гуруҳ–гуруҳ бўлиб келишди. Иш берувчилар ўз ходимларининг сайлов участкасига боришини ташкиллаштиришди.
Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмоқда: элчихонага киришда барчанинг ҳарорати ўлчанмоқда. Сайловчиларга ниқоб таклиф қилинмоқда.
Москвадаги ватандошлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси билан биргаликда сайловларда иштирок этиб чиққан фуқароларга иссиқ ичимлик ва егулик тарқатишди.