Москвада минглаб ўзбекистонликлар президент сайловида овоз бериш учун турнақатор бўлишди

Oбуна бўлиш
Москвадаги Ўзбекистон фуқаролари ўзлари танлаган номзодга овоз беришди.
Эрта тонгдан Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олди гавжум. Ўзбекистонликлар президент сайловида овоз бериш учун бу ерга келишди. Уларнинг ўз мамлакати тақдирига бефарқ эмаслигини англаш қийин эмас эди, чунки об-ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан сайловчиларнинг охири кўринмасди. Овоз беришга фуқаролар оила аъзолари билан, талабалар гуруҳ–гуруҳ бўлиб келишди. Иш берувчилар ўз ходимларининг сайлов участкасига боришини ташкиллаштиришди.
Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмоқда: элчихонага киришда барчанинг ҳарорати ўлчанмоқда. Сайловчиларга ниқоб таклиф қилинмоқда.
Москвадаги ватандошлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси билан биргаликда сайловларда иштирок этиб чиққан фуқароларга иссиқ ичимлик ва егулик тарқатишди.
Янгиликлар лентаси
0