Бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёев фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Президент тегишли қонунга имзо чекди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Киритилган ўзгартишларга кўра, фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.
Хусусан, ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас.
Илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланган
Ўзбекистон интернатларида болалар сони икки баравар кўп - ЮНИСЕФ
Қонун билан ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратилмоқда.
Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.