https://sputniknews.uz/20211024/bola-asrab-olish-huquqiga-ega-bolmagan-shaxslar-royxati-kengaytirildi-21068326.html
Бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзолади. 24.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-24T21:41+0500
2021-10-24T21:41+0500
2021-10-24T21:41+0500
жамият
бола
янги қонун
қаровсиз болалар
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1e/20718471_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_2bfd99b6b792ad290854e28564f770c5.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Президент тегишли қонунга имзо чекди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.Киритилган ўзгартишларга кўра, фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.Хусусан, ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас.Илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланганҚонун билан ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратилмоқда.Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
https://sputniknews.uz/20211006/ozbekiston-internatlarida-bolalar-soni-ikki-baravar-kop---yunisef-20788084.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1e/20718471_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_b0a48b1affef12797127974c37918491.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бола, янги қонун, қаровсиз болалар, адлия вазирлиги
жамият, бола, янги қонун, қаровсиз болалар, адлия вазирлиги
Бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Президент Шавкат Мирзиёев фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзолади.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Президент тегишли қонунга имзо чекди, деб
хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Киритилган ўзгартишларга кўра, фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.
Хусусан, ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас.
Илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланган
Қонун билан ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратилмоқда.
Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.