Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолмоқда - Абдулазиз Камилов

Камиловнинг қайд этишича, МДҲ форумида Россия президенти Владимир Путин рус тилининг миллатлараро мулоқот тили сифатидаги аҳамияти ҳақида гапирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолмоқда, деб баёнот қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
"Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолмоқда, Россияда эса рус тилига бўлган қизиқиш тобора ортмоқда", деган Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Лавров РФ билан иттифоқдош давлатларда рус мактаблари ташкил этилиши ҳақида сўзлаб берди
Камиловнинг қайд этишича, МДҲ форумида Россия президенти Владимир Путин рус тилининг миллатлараро мулоқот тили сифатидаги аҳамияти ҳақида гапирган.
"Биз Ўзбекистонда ҳамиша бу ҳақда гапирганмиз", — деган дипломат.
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг қайд этишича, кейинги вақтда томонлар маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликка катта эътибор қаратишни бошлаганлар. Жумладан, Ўзбекистондаги Россия олий таълим муассасалари сони 15тага етган, рус тилини ўрганиш марказлари ташкил этилмоқда, Россия ижодкорлари Тошкент ва мамлакатнинг бошқа регионларида тез-тез ижодий сафарлар билан ташриф буюришмоқда.