Ядро урушининг ҳалокатли оқибатлари тасвирлаб берилди

АҚШ олимлари ядро қуролини қўлланилиши қандай оқибатларга олиб келишини тасвирлаб беришди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. АҚШнинг Рутгер университети олимлари ҳамда бир қатор илмий муассаса мутахассислари ядро урушининг оқибатлари узоқ давом этадиган иқлим ўзгаришларга олиб келиши мумкин, дея башорат қилишди. Бу ҳақда Journal of Geophysical Research: Atmospheres нашрига таяниб РИА Новости хабар берди.
Тадқоқотларни олиб борган олимлар, замонавий сунъий иқлим ҳолатини юзага келтиришди. Бунда оксид азоти ва эрозоль отилади. Ва бу вазиятда унинг озон қатламига, қолаверса, ультрабинифша нурларинининг таъсирини текширишди.
Ушбу тадқиқотга кўра, атом бомбасини қўлланилиши озон қатламини узоқ йилларга барбод қилиб, кучли ультабинафша нурланишга олиб келар экан.
Бу эса инсонларнинг соғлиғига жиддий таъсир ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам ўз зарарини билдирмасдан қўймас экан.
Академик ядро уруши қандай бошланиши мумкинлигини айтди
Олимлар айни шундай фаразий (гепотетик) тажрибани Покистон-Ҳиндистон ва Россия-АҚШ давлатлари ўртасида юзага келиш мумкин бўлган ядро урушининг сценарияларини мисол қилиб олишди.
Биринчи мисолда атмосферада 5 мегатонна қурум вужудга келади. Мазкур вазиятда ультрафиолет нурланиш бир йил оралиғида шиддат билан ўсиши кузатилади. Озон қатлами бундай зарбадан сўнг 25 фоизга қисқариб, тўлиқ ўзини тиклаб олиши учун 12 йил талаб этади.
Энг қўрқинчли оқибат Россия ва АҚШ ўртасидаги ядро тўқнашувларидан кейин ҳосил бўлиши мумкин. Олимлар 150 мегатонна қурумнинг отилиши 7 йил ўтганидан сўнг ультрафиолет шиддат олишни таъкидлашмоқда. Озон қатламининг 75 фоизга қисқариши ва бу вазият 15 йил давом этиши тахмин қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, озон қатлами – ердан 15-30 км баландликларда жойлашган қуёшнинг ультрабинафша нурлари ва радиациясидан сақлайдиган мустаҳкам қалқондир.