https://sputniknews.uz/20211021/yadro-urushining-halokatli-oqibatlari-tasvirlab-berildi-21002505.html
Ядро урушининг ҳалокатли оқибатлари тасвирлаб берилди
Ядро урушининг ҳалокатли оқибатлари тасвирлаб берилди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ олимлари ядро қуролини қўлланилиши қандай оқибатларга олиб келишини тасвирлаб беришди 21.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-21T11:22+0500
2021-10-21T11:22+0500
2021-10-21T11:42+0500
дунёда
олимлар
ақш
ядро қуроли
бомба
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/718/29/7182977_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_c6daf0a4e4b34a57883b89a09ae2285a.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. АҚШнинг Рутгер университети олимлари ҳамда бир қатор илмий муассаса мутахассислари ядро урушининг оқибатлари узоқ давом этадиган иқлим ўзгаришларга олиб келиши мумкин, дея башорат қилишди. Бу ҳақда Journal of Geophysical Research: Atmospheres нашрига таяниб РИА Новости хабар берди.Тадқоқотларни олиб борган олимлар, замонавий сунъий иқлим ҳолатини юзага келтиришди. Бунда оксид азоти ва эрозоль отилади. Ва бу вазиятда унинг озон қатламига, қолаверса, ультрабинифша нурларинининг таъсирини текширишди.Ушбу тадқиқотга кўра, атом бомбасини қўлланилиши озон қатламини узоқ йилларга барбод қилиб, кучли ультабинафша нурланишга олиб келар экан.Бу эса инсонларнинг соғлиғига жиддий таъсир ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам ўз зарарини билдирмасдан қўймас экан.Олимлар айни шундай фаразий (гепотетик) тажрибани Покистон-Ҳиндистон ва Россия-АҚШ давлатлари ўртасида юзага келиш мумкин бўлган ядро урушининг сценарияларини мисол қилиб олишди.Биринчи мисолда атмосферада 5 мегатонна қурум вужудга келади. Мазкур вазиятда ультрафиолет нурланиш бир йил оралиғида шиддат билан ўсиши кузатилади. Озон қатлами бундай зарбадан сўнг 25 фоизга қисқариб, тўлиқ ўзини тиклаб олиши учун 12 йил талаб этади.Энг қўрқинчли оқибат Россия ва АҚШ ўртасидаги ядро тўқнашувларидан кейин ҳосил бўлиши мумкин. Олимлар 150 мегатонна қурумнинг отилиши 7 йил ўтганидан сўнг ультрафиолет шиддат олишни таъкидлашмоқда. Озон қатламининг 75 фоизга қисқариши ва бу вазият 15 йил давом этиши тахмин қилинмоқда.Маълумот ўрнида, озон қатлами – ердан 15-30 км баландликларда жойлашган қуёшнинг ультрабинафша нурлари ва радиациясидан сақлайдиган мустаҳкам қалқондир.
https://sputniknews.uz/20190912/Akademik-yadro-urushi-anday-boshlanishi-mumkinligini-aytdi-12411626.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/718/29/7182977_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_c0a37efee2f907c34d71eec37bad2b5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, олимлар, ақш, ядро қуроли, бомба, иқлим ўзгариши
дунёда, олимлар, ақш, ядро қуроли, бомба, иқлим ўзгариши
Ядро урушининг ҳалокатли оқибатлари тасвирлаб берилди
11:22 21.10.2021 (янгиланди: 11:42 21.10.2021) АҚШ олимлари ядро қуролини қўлланилиши қандай оқибатларга олиб келишини тасвирлаб беришди
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. АҚШнинг Рутгер университети олимлари ҳамда бир қатор илмий муассаса мутахассислари ядро урушининг оқибатлари узоқ давом этадиган иқлим ўзгаришларга олиб келиши мумкин, дея башорат қилишди. Бу ҳақда Journal of Geophysical Research: Atmospheres нашрига таяниб РИА Новости
хабар берди.
Тадқоқотларни олиб борган олимлар, замонавий сунъий иқлим ҳолатини юзага келтиришди. Бунда оксид азоти ва эрозоль отилади. Ва бу вазиятда унинг озон қатламига, қолаверса, ультрабинифша нурларинининг таъсирини текширишди.
Ушбу тадқиқотга кўра, атом бомбасини қўлланилиши озон қатламини узоқ йилларга барбод қилиб, кучли ультабинафша нурланишга олиб келар экан.
Бу эса инсонларнинг соғлиғига жиддий таъсир ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам ўз зарарини билдирмасдан қўймас экан.
Олимлар айни шундай фаразий (гепотетик) тажрибани Покистон-Ҳиндистон ва Россия-АҚШ давлатлари ўртасида юзага келиш мумкин бўлган ядро урушининг сценарияларини мисол қилиб олишди.
Биринчи мисолда атмосферада 5 мегатонна қурум вужудга келади. Мазкур вазиятда ультрафиолет нурланиш бир йил оралиғида шиддат билан ўсиши кузатилади. Озон қатлами бундай зарбадан сўнг 25 фоизга қисқариб, тўлиқ ўзини тиклаб олиши учун 12 йил талаб этади.
Энг қўрқинчли оқибат Россия ва АҚШ ўртасидаги ядро тўқнашувларидан кейин ҳосил бўлиши мумкин. Олимлар 150 мегатонна қурумнинг отилиши 7 йил ўтганидан сўнг ультрафиолет шиддат олишни таъкидлашмоқда. Озон қатламининг 75 фоизга қисқариши ва бу вазият 15 йил давом этиши тахмин қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, озон қатлами – ердан 15-30 км баландликларда жойлашган қуёшнинг ультрабинафша нурлари ва радиациясидан сақлайдиган мустаҳкам қалқондир.