ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.
"Йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, 2021 йил 22,26, 29 октябрь кунлари “Тошкент-Қўнғирот” йўналишида 484 -сонли қўшимча йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади", - дейилади "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот-хизмати хабарида.
Тошкент марказий (Жанубий) темир йўл вокзалидан ҳаракатланадиган мазкур йўловчи поезди фақат Самарқанд, Бухоро шаҳарларида тўхтаб ўтади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Илгарироқ Самарқанд халқаро аэропортининг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Қарши-Самарқанд-Қарши” йўналишида “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.