https://sputniknews.uz/20211018/qoraqalpogiston-sahrolari-yashil-inqilob-ostonasida-turibdi-20951547.html
Қорақалпоғистон саҳролари “яшил инқилоб” остонасида турибди
Қорақалпоғистон саҳролари “яшил инқилоб” остонасида турибди
Sputnik Ўзбекистон
Орол қайтмаса ҳам мўъжиза рўй бериши мумкин 18.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-18T16:05+0500
2021-10-18T16:05+0500
2021-10-18T16:50+0500
колумнистлар
қорақалпоғистон
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/03/19060023_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7f9c473e258168e3eabec3425d189274.jpg
Хайрли ишларБМТнинг Ўзбекистондаги Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фонди ишга туширилиши тўғрисида 2018 йил 27 ноябр куни эълон қилинган эди. Ўтган қисқа даврда БМТ агентликлари жамғарма шафелигида қишлоқ жойларини ривожлантириш, Орол денгизининг қуриши оқибатларидан жабр кўраётган аҳоли ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни доимий даромад манбалари билан таъминлаш, таълим олиш, сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун имкониятлар яратиш борасидаги бир қатор хайрли ишларни амалга оширди.Бунга ушбу ҳудудга БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган медиа-тур жараёнида шахсан гувоҳ бўлдик.Кеча ва БугунОрол денгизи, Орол фожеаси ҳақида жуда кўп ёзилган. Аммо фожиа кўлами қанчалик кенг ва қўрқинчли бўлмасин, ҳар сафар Республикага келганимда инсонларнинг енгилмас бардошига қойил қоламан. Бу ерда иқлим ўта кескин – қиш изғиринли, ёз ўта иссиқ... бир томондан қурғоқчилик ва чанг... шўрлаб кетган ердан фақат саксовул ўсади. Шундай ноқулай ва танг бир шароитда қорақалпоқлар ҳеч қачон бу қийинчиликлардан нолиганини эшитмадим.Самолётдан тушиб, Қўнғиротга йўл олганимизда шулар ҳақида ўйлаб кетаётган эканман, ҳамкасблардан бири “Қорақалпоғистоннинг ҳамма жойи шундайми?” дея автоулов ойнаси ортидаги чўл манзарасига ишора қилади. “Ҳа”, дейман.Тез орада бунга ўзи ҳам ишонч ҳосил қилди – бепоён чўлнинг адоғи кўринай демасди.Ҳа, Орол денгизида кемалар сузган, тутилган балиқларга консерва заводларида тинимсиз ишлов берилган вақтларда Қорақалпоғистон, албатта, бошқача бўлган.Мамлакатда узоқни ўйламай амалга оширилган қишлоқ хўжалиги сиёсати ва пухта режасиз ишлаб чиқилган ирригация тизимлари охир-оқибатда Орол денгизининг қуришига ва ҳудуднинг экологик фожеасига олиб келди.Бугун юқорида қайд этилган лойиҳа, ушбу фожеалар оқибатларини бартараф этишга қатъий бел боғлаган.БМТТДнинг Қорақалпоғистондаги вакили, лойиҳа раҳбари Алишер Утемисовни саволга тутаман.Айтишича, жамғарма аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг (кичик ва ўрта бизнес, деҳқон ва фермерлар, тадбиркорларни ) даромад топиш ва ўз тижоратини йўлга қўйишини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.Шу кунгача ўн учта тижорат-лойиҳалар қўллаб қувватланган. Мақсад эса битта – ҳар бир туманда намунавий лойиҳа яратиш, токи қолганлар ундан ўрнак ва илҳом олсин.Яшил инқилобСувни тежайдиган технологияларни интеграциялаш ва қишлоқ аҳолисининг амалий билим, кўникмаларини ошириш, қишлоқдаги иқлим ўзгаришига мослашиш – БМТТД амалга оширадиган тадбирларнинг муҳим жиҳатларидан бири.Жамғарма ёрдамида Тахтакўпир туманида томчилаб суғориш тизими билан жиҳозланган иссиқхоналардан бирига ташриф буюрамиз.Иссиқхонада экинларни парваришлаб юрган агроном Шермухаммад ака Махмудов билан суҳбат қилдик. Фарғонадан келиб шу ерда меҳнат қилаётган экан.10 сотих ерга иссиқхона қуриб, аввал помидор, мана энди бодринг экибди. Ҳар бир туп бодрингдан 5-7 кило, 10 сотих ердан эса тахминан 8,5 тонна маҳсулот олар экан. Бундан ташқари, эккан лимонлари келаси йилдан ҳосилга киришини айтади.– Саккиз ёшга етган маҳалда ҳар бир дарахтдан 90 килогача лимон оламиз, - дея аниқлик киритади Шермуҳаммад ака.Шўр 10 сотих ердан ерда қандай қилиб 8,5 тонна маҳсулот олаётганига қизиқдик.– Табиий ўғит ер шўрини йўқотар экан, шу ерга келиб кўрдим, олаётган ҳосилимдан кўнглим тўқ!Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг дастурида Қорақалпоғистонда 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун ихчам иссиқхоналар қуриб бериш масаласи ҳам бор эди. Демак, тажриба бор, оммалаштириш қолган, холос.Сув - бу ҳаётШунингдек, жамғарма томонидан олис қишлоқларга сувни тозалайдиган ускуналар етказиб берилган. Сув таъминоти тизимлари таъмирланмоқда.Масалан, Қўнғирот туманида Марказий касалхона ва 22-сон поликлиникасининг сув таъминоти тизими реконструкция қилинган. Бўзатовдаги 2 ва 8-сонли мактабларни ҳам ичимлик сув билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.Тахтакўпир туманида бир-неча аҳоли пунктларида сув таъминоти тизимлари ишдан чиққан эди, шулар таъмирлаб берилди ва 3491 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.Ҳеч ким дард олдида ёлғиз эмасБМТнинг кўнгилиларидан таълим олган 400 нафар тиббиёт кўнгиллилари оғир экологик шароитда яшаётган Қорақалпоғистон аҳолисига ижтимоий тармоқлар орқали коронавирус инфекцияси ва бошқа касалликларга қарши курашда яқиндан кўмаклашиб келмоқда.Уларнинг орасида тибий ходилари ҳам, ўқитувчилар ҳам, қишлоқ фуқаролик йиғинлари мутахассислари, ёшлар ва пенсионерлар ҳам бор.– Бизга жуда кўп қўнғироқлар бўлади… Биз ўз навбатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан маслаҳатлашамиз, маълумотларни кўнгилиларга тақдим этамиз. Қўлдан келгунча кўмаклашамиз, маслаҳат берамиз, мутахассис юборамиз… Мақсадимиз, ҳеч ким дард олдида ёлғиз қолиб кетмасин.Инсон тақдириТуғруқхонага келдик.Яқинда ўрнатилган замонавий ускуналар, яратилган шарт-шаротлар билан танишдик.Бир чеккада дам олиб ўтирган онахон билан гаплашдим. Исми Олтиной экан.– Тошкентдан келдингизми? Журналистмисизлар? – сўрайди Олтиной опа. - Нега бизда ишга жойлашиш қийин? - дея саволларини давом эттиради онахон.Олтиной опанинг дарди кўп экан. Ўғли Тошкентда қурувчиликка ўқиб келибди, бироқ иш тополмай, қўшни давлатга иш қидириб чиқиб кетибди.Аслида ҳар бир инсон тақдири – миллат тақдири…Олтиной опанинг дарди фақат уники эмас. Бу муаммоларни бартараф этиш устида ўйланяпти, ҳаракат қилиняпти…Шу йил 21 сентябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашиб, минтақани ривожлантириш, аҳолининг фаровонлигини ошириш борасидаги бир қатор дастурлар билан ўртоқлашган эди. Уларнинг орасида 160 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш борасидаги режалар ҳам бор.Шубҳасизки, ушбу иш ўринларидан бири Олтиной опанинг ўғлига насиб этажак!
https://sputniknews.uz/20210403/sahrodagi-qasrlar-qoraqalpogiston-bogchalari-qanday-isloh-qilinmoqda-sputnik-reportaji-18126586.html
https://sputniknews.uz/20210618/qoraqalpogistonda-korruptsiya-otgan-yilgiga-nisbatan-2-barobarga-oshgan-19306954.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/03/19060023_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8763d65196c90a50e6a4bcd179bbcb54.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
колумнистлар, қорақалпоғистон, орол денгизи
колумнистлар, қорақалпоғистон, орол денгизи
Қорақалпоғистон саҳролари “яшил инқилоб” остонасида турибди
16:05 18.10.2021 (янгиланди: 16:50 18.10.2021) Дилшода Раҳматова
редактор
Орол қайтмаса ҳам мўъжиза рўй бериши мумкин
БМТнинг Ўзбекистондаги Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фонди ишга туширилиши тўғрисида 2018 йил 27 ноябр куни эълон қилинган эди. Ўтган қисқа даврда БМТ агентликлари жамғарма шафелигида қишлоқ жойларини ривожлантириш, Орол денгизининг қуриши оқибатларидан жабр кўраётган аҳоли ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни доимий даромад манбалари билан таъминлаш, таълим олиш, сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун имкониятлар яратиш борасидаги бир қатор хайрли ишларни амалга оширди.
Бунга ушбу ҳудудга БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган медиа-тур жараёнида шахсан гувоҳ бўлдик.
Орол денгизи, Орол фожеаси ҳақида жуда кўп ёзилган. Аммо фожиа кўлами қанчалик кенг ва қўрқинчли бўлмасин, ҳар сафар Республикага келганимда инсонларнинг енгилмас бардошига қойил қоламан. Бу ерда иқлим ўта кескин – қиш изғиринли, ёз ўта иссиқ... бир томондан қурғоқчилик ва чанг... шўрлаб кетган ердан фақат саксовул ўсади. Шундай ноқулай ва танг бир шароитда қорақалпоқлар ҳеч қачон бу қийинчиликлардан нолиганини эшитмадим.
Самолётдан тушиб, Қўнғиротга йўл олганимизда шулар ҳақида ўйлаб кетаётган эканман, ҳамкасблардан бири “Қорақалпоғистоннинг ҳамма жойи шундайми?” дея автоулов ойнаси ортидаги чўл манзарасига ишора қилади. “Ҳа”, дейман.
Тез орада бунга ўзи ҳам ишонч ҳосил қилди – бепоён чўлнинг адоғи кўринай демасди.
Ҳа, Орол денгизида кемалар сузган, тутилган балиқларга консерва заводларида тинимсиз ишлов берилган вақтларда Қорақалпоғистон, албатта, бошқача бўлган.
Мамлакатда узоқни ўйламай амалга оширилган қишлоқ хўжалиги сиёсати ва пухта режасиз ишлаб чиқилган ирригация тизимлари охир-оқибатда Орол денгизининг қуришига ва ҳудуднинг экологик фожеасига олиб келди.
Бугун юқорида қайд этилган лойиҳа, ушбу фожеалар оқибатларини бартараф этишга қатъий бел боғлаган.
БМТТДнинг Қорақалпоғистондаги вакили, лойиҳа раҳбари Алишер Утемисовни саволга тутаман.
Айтишича, жамғарма аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг (кичик ва ўрта бизнес, деҳқон ва фермерлар, тадбиркорларни ) даромад топиш ва ўз тижоратини йўлга қўйишини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
Шу кунгача ўн учта тижорат-лойиҳалар қўллаб қувватланган. Мақсад эса битта – ҳар бир туманда намунавий лойиҳа яратиш, токи қолганлар ундан ўрнак ва илҳом олсин.
Сувни тежайдиган технологияларни интеграциялаш ва қишлоқ аҳолисининг амалий билим, кўникмаларини ошириш, қишлоқдаги иқлим ўзгаришига мослашиш – БМТТД амалга оширадиган тадбирларнинг муҳим жиҳатларидан бири.
Жамғарма ёрдамида Тахтакўпир туманида томчилаб суғориш тизими билан жиҳозланган иссиқхоналардан бирига ташриф буюрамиз.
Иссиқхонада экинларни парваришлаб юрган агроном Шермухаммад ака Махмудов билан суҳбат қилдик. Фарғонадан келиб шу ерда меҳнат қилаётган экан.
10 сотих ерга иссиқхона қуриб, аввал помидор, мана энди бодринг экибди. Ҳар бир туп бодрингдан 5-7 кило, 10 сотих ердан эса тахминан 8,5 тонна маҳсулот олар экан. Бундан ташқари, эккан лимонлари келаси йилдан ҳосилга киришини айтади.
– Саккиз ёшга етган маҳалда ҳар бир дарахтдан 90 килогача лимон оламиз, - дея аниқлик киритади Шермуҳаммад ака.
Шўр 10 сотих ердан ерда қандай қилиб 8,5 тонна маҳсулот олаётганига қизиқдик.
– Табиий ўғит ер шўрини йўқотар экан, шу ерга келиб кўрдим, олаётган ҳосилимдан кўнглим тўқ!
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг дастурида Қорақалпоғистонда 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун ихчам иссиқхоналар қуриб бериш масаласи ҳам бор эди. Демак, тажриба бор, оммалаштириш қолган, холос.
Шунингдек, жамғарма томонидан олис қишлоқларга сувни тозалайдиган ускуналар етказиб берилган. Сув таъминоти тизимлари таъмирланмоқда.
Масалан, Қўнғирот туманида Марказий касалхона ва 22-сон поликлиникасининг сув таъминоти тизими реконструкция қилинган. Бўзатовдаги 2 ва 8-сонли мактабларни ҳам ичимлик сув билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Тахтакўпир туманида бир-неча аҳоли пунктларида сув таъминоти тизимлари ишдан чиққан эди, шулар таъмирлаб берилди ва 3491 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Ҳеч ким дард олдида ёлғиз эмас
БМТнинг кўнгилиларидан таълим олган 400 нафар тиббиёт кўнгиллилари оғир экологик шароитда яшаётган Қорақалпоғистон аҳолисига ижтимоий тармоқлар орқали коронавирус инфекцияси ва бошқа касалликларга қарши курашда яқиндан кўмаклашиб келмоқда.
Уларнинг орасида тибий ходилари ҳам, ўқитувчилар ҳам, қишлоқ фуқаролик йиғинлари мутахассислари, ёшлар ва пенсионерлар ҳам бор.
– Бизга жуда кўп қўнғироқлар бўлади… Биз ўз навбатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан маслаҳатлашамиз, маълумотларни кўнгилиларга тақдим этамиз. Қўлдан келгунча кўмаклашамиз, маслаҳат берамиз, мутахассис юборамиз… Мақсадимиз, ҳеч ким дард олдида ёлғиз қолиб кетмасин.
Яқинда ўрнатилган замонавий ускуналар, яратилган шарт-шаротлар билан танишдик.
Бир чеккада дам олиб ўтирган онахон билан гаплашдим. Исми Олтиной экан.
– Тошкентдан келдингизми? Журналистмисизлар? – сўрайди Олтиной опа. - Нега бизда ишга жойлашиш қийин? - дея саволларини давом эттиради онахон.
Олтиной опанинг дарди кўп экан. Ўғли Тошкентда қурувчиликка ўқиб келибди, бироқ иш тополмай, қўшни давлатга иш қидириб чиқиб кетибди.
Аслида ҳар бир инсон тақдири – миллат тақдири…
Олтиной опанинг дарди фақат уники эмас. Бу муаммоларни бартараф этиш устида ўйланяпти, ҳаракат қилиняпти…
Шу йил 21 сентябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашиб, минтақани ривожлантириш, аҳолининг фаровонлигини ошириш борасидаги бир қатор дастурлар билан ўртоқлашган эди. Уларнинг орасида 160 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш борасидаги режалар ҳам бор.
Шубҳасизки, ушбу иш ўринларидан бири Олтиной опанинг ўғлига насиб этажак!