“Дунё сесканиб кетади”. Украина НАТОга қўшилса нима бўлади

Украина НАТОга қўшилса, Россия буни ўз миллий хавфсизлиги учун жиддий хатар деб ҳисоблайди. Уруш бошлашга нима сабаб бўлиши мумкин?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Вашингтон Украина армиясини қуроллантиришда давом этмоқда, деди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага бўлиб ўтган расмий ташрифи доирасида.
Пентагон раҳбари айтишига қараганда, АҚШ раҳбарияти Киевнинг НАТОга қўшилиш иштиёқини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди – ва ҳеч ким бунга халал беришга ҳақли эмас. Москва эса – буни “қизил чизиқ”дан ўтиш деб ҳисоблайди. Украинанинг НАТОга қўшилиши Россияга қандай хавф туғдириши мумкин?

“Қизил чизиқ”

Ллойд Остиннинг Украинага ташрифи катта дабдаба билан ўтди. Қўшни давлатнинг давлат ОАВлари ўз хурсандчилигини яшириб ўтирмасдан – энди Украинанинг НАТОга қўшилиши ҳал қилинган масала деб ёзишди. Лекин Пентагон раҳбари украиналикларга тайинли ҳеч нарса ваъда бермади, фақат умумий гаплар, суверенитетни ва шимолий атлантик интилишларни қўллаб-қувватлаш ва очиқ эшиклар ҳақидаги гаплар айтилди холос.
Бошқа тарафдан қараганда, бу шунчаки хушмуомалалик ташрифи ҳам эмасди. Остиннинг самолёти киев аэропортига қўнар экан, Қора денгизда Россия чегара чизиғи бўйлаб АҚШнинг иккита B-1 стратегик бомбардимончи самолётлариучиб ўтди. Бу билан уларнинг нима демоқчи бўлгани кундек равшан эди: “Биз сизнинг чегараларингиз ёнида узоқ муддатга жойлашиб олдик”.
На Вашингтон на Брюссель Украинани НАТОга қўшиб олишни ваъда бермаётган бўлса-да, Кремль бундай истиқболга жуда жиддий муносабат билан қарайди. Яқинда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Бу Россия миллий манфаатларининг қизил чизиғини қўпол равишда бузган бўларди. Унда Москва “ўзини ҳимоя қилиш учун энг фаол чоралар кўришга мажбур бўлади”, деган эди.
АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасини МОда жойлаштириш Россия учун мутлақо номақбул – РФ ТИВ
Бунга Украинада ҳам дарҳол жавоб беришди. ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба “Ушбу мавзуда Москванинг фикри Киевни қизиқтирмайди” деб баландпарвоз жавоб қайтарди. Унга россиялик сенатор Алексей Пушков “ушбу масала АҚШнинг европалик ҳамкорларини жуда безовта қилаётганини ва Ғарбда ҳеч ким ядровий давлат билан уруш қилишни истамаётганини билдирди. Умуман Украинанинг НАТОга қўшилиша Ғарбга муаммодан бошқа ҳеч нарса олиб келмайди”.
Европада ҳеч ким ўз аскарларини Украина ҳудудига қурбон бўлиш учун юборишни истамайди. Экспертлар яқин келажакда Украинани НАТО қабул қилишларига ишонмайди. Россия Федерерация Кенгашининг Халқаро қўмитаси аъзоси Владимир Джабаров, айтишига кўра, Ллойд Остин НАТОга қабул қилишни жон-жаҳди билан талаб қилаётган Украина ҳукуматини бироз тинчлантириш учун келган эди, холос.
Лекин, эртами-кечми Украина Шимолий альянсга аъзо бўлиши мумкин. Америкаликлар Украина армиясини модернизация қилиш учун жуда кўп маблағ сарфлашди. Ахир улар фойда бўлмаса - пул тикмайди-ку.

Донбас масаласи

"Украина, Россия учун дарҳақиқат НАТО киришига йўл қўйиб бўлмайдиган “қизил чизиқ”дир, - деди ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков. — сабаб оддий: Украина халқи рус халқига ўхшаш. Унинг НАТОга кириши тўлақонли фуқаро уруши учун шароит яратади.
Бу эса АҚШ учун жуда асқотган бўларди. Пентагон Украина армиясидан биринчи эшелон қўшинларини аллақачон тайёрлай бошлаган. Россия билан уруш бошланган тақдирда улар биринчи бўлиб жангга киради ва биринчилардан бўлиб қурбон бўлади. Айтишади-ку “Вашингтон сўнгги украин аскари қолганча курашади” деб.
Экспер айтишига кўра, агар Украина НАТОга кирса, унинг ғарбий чегараларида бир зумда Ғарб разведкаси аппаратлари пайдо бўлади ва улар Россия ҳудудининг Уралгача бўлган қисмида ҳаво ва қуруқликдаги вазиятни мониторинг қилиб туради. Ундан ташқари америкаликлар ушбу ҳудудда Россиянинг йирик шаҳарларига йўналтирилган ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталар жойлаштиради.
“Ундан ташқари Донбасс муаммоси ҳаида ҳам унутмаслик керак, - дейди Сивков. Украина НАТОга қўшилган тақдирда у ердга Ғарб аскарлари етиб келиши мумкин. Ўшанда ДНР ва ЛНР мутлақ яксон қилиниши мумкин. Ёки Россия уларни ҳимоя қилади ва Ғарб билан можарога киришади.
Бундай вазиятда Россия қўзғолончи республикаларни тан олиб уларни ўз таркибига қўшиб олади. Ғарба бундан жуда хавотир олишмоқда. Ундан ташқари, бундай вазиятда Ғарбий чегараларни янада мустаҳкамроқ ҳимоя қилишга тўғри келади.
“Нима бўлса ҳам, Украинанинг НАТОга кириши - биз учун катта хавф бўлади. Уни рад этиш мутлақ ақлсизлик”, - деди Сивков.
НАТО "жосуслари" Россия чегаралари яқинида. Уларга Камчатка ва Донбасс нима учун керак

Қоида йўқ

Бугунги кунда Украина альянсга қўшилиш учун энг катта тўсиқ – бу Донбассдаги уруш бўлиб қолмоқда. НАТО низомига кўра, ҳудудий, этник ва сиёсий можароларга эга бўлган давлатлар альянсга аъзо қилинмайди. Брюсселда ўтирганлар ҳам ахмоқ эмас.
Улар ҳеч бўлмаса озроқ расмиятчиликка мувофиқ бўлиш кераклигини тушунишади. Бошқа томондан қараганда, худди шундай вазиятда бир неча йил олдин америкаликлар Косово мустақиллигини тан олишган ва Ироққ БМТ рухсатисиз кириб боришган эди.
“Биз айрим позицияларимиздан воз кечсак ҳам Ғарб бизга ҳеч қандай имтиёз бергани йўқ, - дейди Ҳарбий фанлар академияси раҳбари Сергей Судаков. — НАТО шантаж қилишда давом этмоқда. Бир неча кун олдин улар бизнинг Альянс билан ҳамкорлик қилишда ёрдам бераётган дипломатларимизни қувишди”.
Умуман Совуқ уруш йиллларида шаклланган муносабатлар принципига ҳозир амал қилинмаяпти. Бугун фақат “ким кучли бўлса ўша ҳақ” тамойили амал қилмоқда. Украина бўлса ана шу кучли томонга қўшилиб олмоқчи, - дейди Судаков.
Сиёсатчи айтишига кўра, Россия ҳеч бўлмаса ўз миллий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиши керак. Унда Россияга нима хавф солишини ва нималар хавф солмаслигини аниқ кўрсатиш керак. Ундан ташқари алоҳида эътибор талаб қилмайдиган нарсалар (casus belli) ҳам аниқ кўрсатилиши керак. Украина НАТОга қабул қилинганидан сўнг Россияга чегарасига яқин ҳудда американинг "Томагавк" ракеталари жойлаштирилиши – уруш бошлашган асос бўлиши мумкин.
“Ушбу ракеталар қандай жанговар бош билан жиҳозланганини биз сўнгги дамга қадар била олмаймиз, - деб тушунтиради Судаков. – Улар оддий осколка-фугасли ёки ядровий ҳам бўлиши мумкин. Бизда дунёда энг илғор ҳаво мудофаа тизими бўлса-да, бир неча минг “Томогавк”лар билан ёппасига берилган зарбани ушлаб қолиш амри маҳол”.
Вазият жиддий эканини Россия Бош штабида ҳам яхши тушунишади. Ғарбий ҳарбий округ кучлари доимий равишда штаб-қўмондонлик ўқув машқлари ўтказиб туришади. Уларнинг асосий йўналиши – ғарбдан берилган зарбадан ҳимояланиш.
Путин: Россия ва Украина эртами-кечми муносабатларни қайта тиклайди