Ўзбекистонда қор ёғади

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Республика Гидрометеорология маркази 21—22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.
“Ёмғир, туман”: ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди
Хабарда айтилишича, шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.
Ҳаво ҳарорати 10-13 даражага, 21 октябрда кундуз куни 8-13 даража илиққача, 22 октябрда кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
21—22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.