ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд билан ўтказилган музокаралар фойдали, ўз вақтида ва очиқ бўлиб ўтди. Бу ҳақда РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
"Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков билан маслаҳатлашувлар натижаларига кўра, унда мудофаа вазири ўринбосари генерал-полковник Александр Фомин ҳам иштирок этди, шунингдек, бошқа расмийлар билан бўлган суҳбатлар натижаларига кўра, икки томонлама муносабатларда инқироз салоҳияти давом этаётганига қарамай, Москва ва Вашингтон ўзаро муносабатларни барқарор ва башоратли қилиш учун мулоқотни давом эттириш истагида” - деб қўшимча қилди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, Россия томонининг ташаббуси билан Россия чегаралари яқинида - биринчи навбатда Шарқий Европада, Қора денгизда НАТОнинг хавфли фаоллаши, AUKUSни яратиш масалалари кўтарилди.
Шунингдек, Виктория Нуландга АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий инфратузилмасини Марказий Осиёда жойлаштириш Россия учун мутлақо номақбул деб айтилди.