Пентагон Ўзбекистонда "аксилтеррор" базаларни жойлаштирмоқчи - ОАВ

CC BY-SA 2.0 / David B. Gleason / The PentagonШтаб-квартира Министерства обороны США
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Oбуна бўлиш
Америкалик ҳарбийлар Ўзбекистондан туриб Афғонистондаги нишонларни "яхшироқ кузатиш ва зарба бериш"га умид қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Пентагон вакиллари октябрь ойида Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштиришни муҳокама қилади, деб хабар қилмоқда Politico нашри, Конгрессдаги манбасига асосан.
"Кун тартибида асосийси "горизонт орти" аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкони бўлади. Бундай битим АҚШ ҳарбийларига Афғонистонни яхшироқ кузатиш ва у ердаги нишонларга зарба бериш имконини берган бўларди", - дейлган хабарда.
Сентябрь ойининг охирида, Politico нашри АҚШ Россия ва МДҲ мамлакатлари билан Афғонистон яқинида жойлашган ҳарбий базалардан террорчиларга зарба бериш мақсадида фойдаланиш ҳақида музокаралар олиб боргани ҳақида хабар қилган эди. Ўшанда Ўзбекистон АҚШ билан бу борада ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаётганини маълум қилган эди.
Маълумот учун, президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишига кўра, Ўзбекистон "2012 йилда қабул қилган концепцияси ва мудофаа қонунига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай хорижий давлат ҳарбий базаларининг жойлаштирилиши мумкин эмас ва Ўзбекистон биз ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга ҳам қўшила олмайди".
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Москва АҚШнинг ҳар қандай ҳарбий инфратузилмасини Марказий Осиё давлатларига кўчирилишига қарши эканини маълум қилган эди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз ҳамкасабаси Жо Байден билан бўлиб ўтган учрашувида худди шундай фикр билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ йигирма йиллик тинчликпарвар операциясидан сўнг 2021 йилнинг августида ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетган эди. Шундан сўнг Толибон* ҳаракати Афғонистон ҳудудида тўлиқ назорат ўрнатди.
Янгиликлар лентаси
0