ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. “Амнистия” қайси тамойил асосида қабул қилинади ва қайси тоифадаги мигрантлар афв қилиниши мумкин? Хорижликлар учун янги енгилликларни қачон кутиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга Россия ФА халқ хўжалигини прогнозлаштириш институти етакчи илмий ходими, иқтисод фанлари номзоди Дмитрий Полетаев Sputnik агентлигига берган экскюзив интервьюсида жавоб берди.
Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган миграция қонунларини бузганларнинг кечиришнинг асосий сабабларидан бири пандемия келтириб чиқарган меҳнат бозоридаги оғир вазият бўлди. Иқтисодиёт ишчи кучини талаб қилади, шу боис муроса қилиб, жамият учун хавф туғдирмайдиган кишилар учун чегараларни очишга тўғри келмоқда.
Полетаев одатда жиддий ҳуқуқбузарликни содир этмаган мигрантлар тоифаси афв қилинишини тушунтирди.
“Хорижликларга енгилроқ ёндашган сари, қонунийлик шунча кўпроқ бўлади, бинобарин – улар устидан самаралироқ назорат бўлади. Афв – бу вақтинчалик чора, ундан суиистеъмол қилмаган яхшироқ”, - деб ҳисоблайди Дмитрий Полетаев.
Экспертнинг сўзларига кўра, мунтазам равишда хорижликларга қўйилган тақиқни бекор қилиш кутилган самаранини бермайди. У Россия учун мигрантлар муҳимлигини таъкидлади, бироқ ишчи-иш берувчи муносабатларини тартибга солувчи аниқ тизим даркор.
“Аста-секинлик билан миграция соҳасини либерализация қилиш зарур. Афв қилишга келсак, уни 5-10 йилда бир марта эълон қилиш мақсадга мувофиқ, бўлмаса қонунчиликнинг аҳамияти йўқолади, жазо ўз маъноси йўқотади, барибир кечиришадику деган фикр шаклланади”, - деб ўйлайди эксперт.
Полетаев 2020 йилда Халқаро миграция ташкилоти билан биргаликда ўтказилган тадқиқотни эслатиб ўтди. Тадқиқот натижалари 60 фоиз мингантларнинг қонуний бўлиш билан муаммоси борлигини кўрсатган.
“Бу борада Ўзбекистоннинг ташкиллаштириб жўнатиш, жумладан, ватандан тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳужжатларни тўплаш тажрибаси Марказий Осиё мамлакатлари учун амалий намуна бўла олиши мумкин. Аммо бу йирик компанияларга тааллуқли. Хусусий секторлар бундай жараёнларни бўйнига ололмайди”, - дея хулоса қилди у.