Энди нима қилиш керак? Россия 150 минг ўзбекистонликка қўйилган “запрет”ни бекор қилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПассажиры в аэропорту Толмачево в Новосибирске.
Пассажиры в аэропорту Толмачево в Новосибирске. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати Ўзбекистондан 150 минг мигрантга мамлакатга киришга қўйилган тақиқни бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Сиёсатшунос, Москва ҳукумати ҳузуридаги кенгашнинг миграция комиссияси раиси, "Яхши қўшничилик" халқаро муносабатларни ривожлантириш жамғармаси лойиҳалари директори Юрий Московский бундан кейин нима қилиш кераклигини тушунтирди.
"Икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд қарорисиз мамлакатдан чиқариб юборилган кишилар амнистияга тушди".
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Россия 150 минг ўзбекистонликдан мамлакатга кириш тақиқини олиб ташлади
Юрий Московский сўзларига кўра, буни фақат чет эл фуқароларига нисбатан қилиш керак, фақат Ўзбекистон ва Тожикистон эмас. Иккита маъмурий ҳуқуқбузарлик учун чиқариб юбориш амалиётини бекор қилиб, уни жарима билан алмаштириш керак.
Ўз навбатида, миграция масалалари бўйича эксперт, Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институтининг этакчи илмий ходими Дмитрий Полетаев бу кутилган янгилик деб ҳисоблайди:
"Олдиндан режалаштирилганидек, маҳбусларни ишга жалб қилишдан кўра, киришга тақиқни олиб ташлаш осонроқ".
Россия мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженов 150 минг нафар Ўзбекистон фуқаросидан Россияга кириш тақиқи олиб ташланди.
Бундан ташқари, "запрет"га тушган 150 минг Тожикистон фуқароси ҳам Россияга ҳудудига кириши мумкин.
Афв суд қарори билан Россиядан чиқариб юборилган хорижликлар тоифасига тааллуқли эмас.
Агар мамлакатдан чиқариб юбориш ва тақиқ қўйиш қарори Россия ИИВ томонидан қабул қилинган бўлса, ҳозирда тақиқ бор ёки йўқлигини мвд.рф сайтида текшириш мумкин.
Шунингдек, Коженов мигрантларни пул эвазига “запрет”дан чиқариб беришни таклиф қилувчи фирибгарлардан огоҳлантирди. Чунки фуқаронинг ўзи мустақил буни текшириб кўриш имконияти эга.
Янгиликлар лентаси
0