Қайси вакцина билан эмланган хорижликлар Умра зиёратига бориши мумкин

Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган COVID-19 га қарши вакциналар билан эмланган хорижликлар мамлакатга кириши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган COVID-19 га қарши вакциналар билан эмланган хорижликлар Умра зиёратини амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда 10 октябрь куни “Gulf Business” нашри хабар бермоқда.
Саудия Арабистонига “Pfizer/BioNTech”, “Oxford-AstraZeneca” ёки “Moderna” вакцинасининг икки дозасини, ёки “Johnson & Johnson” вакцинасининг биринчи дозасини олганлар киритилади. Ҳозирча айнан шу вакциналар Арабистон ҳукумати томонидан маъқулланган.
Подшоҳлик ССВ мамлакатга “Sinopharm” ёки “Sinovac” билан эмланганлар ҳам мамлакатга кириши мумкинлигини маълум қилди, бироқ Арабистон ҳукумати томонидан маъқулланган қўшимча вакцинани олиш керак бўлади.
Саудия ҳукумати Ҳаж мавсумида Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда аҳоли коронавирусга қарши “AstraZeneca”, ZF-UZ-VAC2001, “Спутник V”, “Moderna” ва “Pfizer/BioNTech” вакциналари билан эмланмоқда. Тез орада Туркиядан “Sinovac” вакцинаси ҳам келтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига кириш 2020 йил феврали охирида коронавирус пандемияси сабаб вақтинча чекланган эди. Кетма-кет икки йил бошқа мамлакатлар қаторида Марказий Осиё зиёратчилари Ҳажга бора олишмади.