https://sputniknews.uz/20211012/qaysi-vaktsina-bilan-emlangan-xorijliklar-umra-ziyoratiga-borishi-mumkin-20870206.html
Қайси вакцина билан эмланган хорижликлар Умра зиёратига бориши мумкин
Қайси вакцина билан эмланган хорижликлар Умра зиёратига бориши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган COVID-19 га қарши вакциналар билан эмланган хорижликлар мамлакатга кириши мумкин. 12.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-12T12:56+0500
2021-10-12T12:56+0500
2021-10-12T12:56+0500
дунёда
саудия арабистони
умра
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1e/14658830_0:341:3034:2048_1920x0_80_0_0_88ac065874cbe1670626985deb8cab26.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган COVID-19 га қарши вакциналар билан эмланган хорижликлар Умра зиёратини амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда 10 октябрь куни “Gulf Business” нашри хабар бермоқда.Саудия Арабистонига “Pfizer/BioNTech”, “Oxford-AstraZeneca” ёки “Moderna” вакцинасининг икки дозасини, ёки “Johnson & Johnson” вакцинасининг биринчи дозасини олганлар киритилади. Ҳозирча айнан шу вакциналар Арабистон ҳукумати томонидан маъқулланган.Подшоҳлик ССВ мамлакатга “Sinopharm” ёки “Sinovac” билан эмланганлар ҳам мамлакатга кириши мумкинлигини маълум қилди, бироқ Арабистон ҳукумати томонидан маъқулланган қўшимча вакцинани олиш керак бўлади.Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда аҳоли коронавирусга қарши “AstraZeneca”, ZF-UZ-VAC2001, “Спутник V”, “Moderna” ва “Pfizer/BioNTech” вакциналари билан эмланмоқда. Тез орада Туркиядан “Sinovac” вакцинаси ҳам келтирилади.Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига кириш 2020 йил феврали охирида коронавирус пандемияси сабаб вақтинча чекланган эди. Кетма-кет икки йил бошқа мамлакатлар қаторида Марказий Осиё зиёратчилари Ҳажга бора олишмади.
https://sputniknews.uz/20200708/Bu-yilgi-Haj-mavsumida-Kabani-qol-bilan-ushlash-taqiqlanadi-14497864.html
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1e/14658830_303:0:3034:2048_1920x0_80_0_0_73795e2daa2611e0748f5e138005c2d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, саудия арабистони, умра
дунёда, саудия арабистони, умра
Қайси вакцина билан эмланган хорижликлар Умра зиёратига бориши мумкин
Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган COVID-19 га қарши вакциналар билан эмланган хорижликлар мамлакатга кириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган COVID-19 га қарши вакциналар билан эмланган хорижликлар Умра зиёратини амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда 10 октябрь куни “Gulf Business” нашри
хабар бермоқда.
Саудия Арабистонига “Pfizer/BioNTech”, “Oxford-AstraZeneca” ёки “Moderna” вакцинасининг икки дозасини, ёки “Johnson & Johnson” вакцинасининг биринчи дозасини олганлар киритилади. Ҳозирча айнан шу вакциналар Арабистон ҳукумати томонидан маъқулланган.
Подшоҳлик ССВ мамлакатга “Sinopharm” ёки “Sinovac” билан эмланганлар ҳам мамлакатга кириши мумкинлигини маълум қилди, бироқ Арабистон ҳукумати томонидан маъқулланган қўшимча вакцинани олиш керак бўлади.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда аҳоли коронавирусга қарши “AstraZeneca”, ZF-UZ-VAC2001, “Спутник V”, “Moderna” ва “Pfizer/BioNTech” вакциналари билан эмланмоқда. Тез орада Туркиядан “Sinovac” вакцинаси ҳам келтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига кириш 2020 йил феврали охирида коронавирус пандемияси сабаб вақтинча чекланган эди. Кетма-кет икки йил бошқа мамлакатлар қаторида Марказий Осиё зиёратчилари Ҳажга бора олишмади.