АҚШ давлат котибининг Москвага ташрифи меҳмоннинг дипломатик мавқеидан ортиқ даражада диққат жалб этмоқда. Бир неча кун олдин Женевада стратегик барқарорлик бўйича Россия-Америка маслаҳатлари бўлиб ўтган эди. Ўшанда АҚШ делегациясига давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилик қилган эди. У учрашувга АҚШ ва Россиядан бўлак ҳеч кимнинг қизиқишини уйғотмаган эди.
Виктория Нуланд узоқ вақтдан бери Россияда “АҚШнинг Украина устидан назорати” тимсолига айланган. Унинг Киевда қўзғолончиларга печенье тарқатгани ҳамманинг эсида қолган. Ўша вақтлар Нуланд давлат котиби ёрдамчиси эди, Янукович президентликни тарк этганидан сўнг бир неча бор Россия-Америка музокараларида иштирок этган, жумладан Москвага ҳам ташриф буюрган эди. Трамп президентлик вақтида Нуланд ўз лавозимидан маҳрум бўлган эди, лекин Байден уни Оқ Уйга қайтарди ва юқорироқ лавозим берди. Ҳозир Нуланд давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари.
Умуман Байден жамоаси таркибида Нуланд Россияни энг яхши биладиган мутахассис ҳисобланади ва шунинг учун ҳам унга АҚШ сиёсатининг Россия йўналишини топширишган. Нуланд Россияда жами 3 йил яшаган. Унинг биринчи ташрифи Андропов даврида бўлган, ўшанда у балиқчилар кемасида яшаган. Кейин 1990 йиллар бошида АҚШ элчихонасида ишлаган.
Байден маъмуриятида Россияни яхши биладиган мутахассислардан Уильям Бернс бор, лекин ҳозир у МРБ директори лавозимида ишлмоқда. Бу лавозим музокаралар олиб бориш учун унчалик тўғри келмайди. Шунинг учну ҳам Нуланд.
Лекин 2019 йилда, АҚШ санкцияларига жавоб сифатида унга Россияга кириш таъқиқланган эди. Ўшанда АҚШ бир қатор россиялик амалдорларга АҚШга киришни таъқилаб қўйган эди. Жумладан Россия Хавфсизлик кенгаши раиси Николай Патрушевга ҳам. Оқибатда хавфсизлик борасида ўтказилаётган барча Россия-АҚШ учрашувларини ҳалигача Европада ёки Москвада ўтказишга тўғри келмоқда.
Нуланднинг Москвага ташрифи бир неча ой давомида муҳокама қилинган эди. Дастлаб Россия АҚШ фуқаросига киришни очишга рухсат беришга рози бўлмаган. Кейинчалик эса россиялик амалдорлардан бирини АҚШ қора рўйхатидан чиқариш эвазига рози бўлди. Айримлар “Шу аёлни киритиш керак эмасди” деган фикрни билдириши мумкин, лекин бунда у блан бошқа давлатда учрашишга тўғри келарди. Бу эса Россиянинг ўзига ноқулайлклар туғдирар эди.
Москва етиб келганидан сўнг Нуланд биринчи бўлиб музокараларнинг бош мақсади “икки давлат орасидаги муносабатларни барқарор ва олдиндан айтиб бўладиган қилиш” эканини таъкидлади. Яъни ўша эски гапни такрорлади. Бу гапни Байденнинг ўзи ҳам бир неча бор айтган эди.
Россия ва АҚШ президентларининг Женева саммитидан 4 ой ўтган бўлса ҳам “АҚШ – Россия” муносабатларини яхшилаш борасида ҳалигача ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Аниқроғи, томонлар бир бири билан гаплашишни бошлашди. Рябкова - Шерман маслаҳатлашувларнинг икки раунди бўлиб ўтди. Мана энди Нуланд келди. Ҳўш 3 кунлик ташрифнинг натижалари қандай бўлади?
Янги амалий натижа – икки давлат орасида “элчихоналар уруши”ни юмшатиш ҳақида келишув бўлиши мумкин. Лекин Нуланд билан бу ҳақида келишувга эришишнинг кафолати йўқ. Лекин айни дамда икки томон элчихоналар ишини шунчалик мураккаблаштириб қўйган-ки, уларни сал-пал юмшатиш ҳам айни дамда катта ютуқ деб қабул қилиниши мумкин.
Нуланд асосий музокараларни ташқи ишлар вазири ўринбосари рябков билан ўтказса-да, ундан ташқари АҚШлик сиёсатчи Путин ёрдамчиси Ушаков ва президент маъмурияти раҳбари Козак билан ҳам учрашади.
Ушаковга Нуланд, “жамоавий Байден” гапини етказади. Яъни Америка маъмурияти Кремльга нималарни етказмоқчи эканини айтади. Бунда мавзулар икки давлат муносабатларидан тортиб, Яқин Шарқдан тортиб Узоқ Шарққача бўлган турли халқаро мавзуларгача бўлиши мумкин.
Албатта энг оғриқли мавзулардан бири Украина бўлади. Буни Нуланд Дмитрий Козак билан муҳокама қилади. Ушбу мавзу нафақат Россия ва АҚШ учун оғриқли, балким Украинанинг ўзи учун ҳам. Чунки Киев америкалик ҳомийларига мутлақ ишонмай қўйган, ҳатто “жонкуяр” Нуландга ҳам.
Нуланднинг Москвага ташрифидан олдин, ОАВда Дмитрий Медведевнинг Украина мавзусига бағишланган мақоласи пайдо бўлган эди. Унда Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари мустақил бўлмаган Украина раҳбарлари, жумладан Зеленский билан ҳар қандай музокаралар ўтказиш – маъносиз, деди.
“Бизга вассаллар билан иш тутиш мутлақ мантиқсиз. Ишни сюзерен билан олиб бориш керак", - деган эди Медведев.
Бу Россия Украина масаласини америкаликлар билан муҳокама қилишига аниқ нишона бўлди. Шундоқ ҳам охирги вақтларда Москва киевлик ҳокомиятни икки томонлама муносабатлар субъекти сифатида тан олмаётган эди.
Дарҳақиқиқат, Россия Украина учун курашни бугунги Киев элитаси билан эмас – Америка билан, англосакслар билан олиб бормоқда. Хўш, бундан нима кутиш мумкин? Вашингтон бир кун келиб Украинани атлантизация қилишдан воз кечадими? Албатта - йўқ, ва бу борада ҳеч қандай алмашув ҳам бўлиши мумкин эмас. Яъни АҚШ Украина – шунчаки Россия миллий манфаатлари тарқалган ҳудуд эмас, балким Россиянинг тарихий бўлаги эканини ва бир кун келиб у Россия билан иттифоққа қайишидек фактни тан олишни истамайди.
АҚШ бундай шартларга ҳеч қачон кўнмайди. Улар Украинадан Россияга қарши имкон қадар узоқроқ фойдаланишни истайди.
Россия АҚШ билан “Биз сизга Украинани берамиз, сизлар Россия-Хитой муносабатларини бўшаштирсизлар” қабилида битимларга ҳам рози бўлиши мумкин эмас. Чунки Россия Укранани барибир қайтаришига ишонади.
Балким Вашингтон “Россия – Хитой” муносабатлари бузилиши учун Украина билан тўлашдан хурсанд бўлган бўларди, лекин Россия бундай таклифни қабул қилмайди. Қабул қилган тақдирда ҳам америкаликлар бунга ишонмаган бўларди.
Агар, Россия бундай таклифга кўнган тақдирда ҳам у “ўз оёғига ўзи ўқ узган” бўларди. Чунки бошқа давлат илтимосига кўра (тўлов эвазига бўлса ҳам) ўзининг стратегик мақсадлари ва манфаатларини ўзгартиришга рози бўлган давлат - глобал сиёсат субъекти бўлишдан воз кечди дегани. Демак бундай давлат янги дунё архитектураси меъмори бўлишга лойиқ эмас.
Албатта, Украина Россия учун жуда муҳим аҳамиятга эга, лекин уни бундай баҳо билан қайтариш (яъни Хитойни эмас, кўпроқ ўз манфаатларини сотиш) – маъносиз ва зарарлидир. Украинани мустақил равишда, унинг халқига ишонган ҳолда қайтариш керак.
Ҳозирча бунинг вақти келгани йўқ. Ҳозир фақат атлантик ҳомийларнинг унга таъсирини камайтиришга ҳаракат қилиш мумкин. Айнан шунинг учун ҳам Москвага Киев ҳукуматининг “сюзеренлари” билан музокаралар керак.
Нуланд эса, океан орти ҳукумати вакили сифатида, Украина Россияга босим ўтказиш учун ҳали ҳам самарали восита эканини яна бир бор текшириб кўрмоқчи. Яъни Украина мавзусида Москва билан гаплашганда “қамчи ва пряник” услубидан фойдаланиш кераклиги: дастлаб Украинани НАТОга қабул қилишни кенг омма олдиада муҳокама қилиб, кейин эса Москвада “хавотир олманглар биз уларни ҳеч қачон НАТОга қабул қилмаймиз” дейиш учун.
Бу билан Нуланд Украина “фронти” билан Россиянин яна қачонгача мазах қилиш мумкинлигини, “бу руслар ўзи келгуси баҳорда уруш бошламоқчи эмасми” қабилида Россия раҳбарияти кайфиятини илғаб олишни ҳам ният қилган.
Лекин Нуланд Россияни қанчалик пайпаслаб кўрмасин, Россия режаларини қанчалик разведка қилмасин, у бизнинг Украинага бўлган муносабатларимизда асосийсини: биз Украинага худди ўзимизга бўлгандек муносабатда эканимизни – ҳеч қачон тушунмайди. Биз Украина учун худди ўзимиздек халқ билан жанг қилмаймиз, лекин эртами кечми ўзимизники қайтарамиз. Кимлардир бизга ҳарчанд халал беришга уринса ҳам.
Агар АҚШ Украина мавзуси уларга узоқ вақт давомида Россия билан муносабатларда кучли кузирга бўлади деб ҳисобласа, улар Афғонистонда бўлганидан кўра кучлироқ умидсизликка тушиши мумкин.