ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. 12 октябр куни Нур-Султон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (КАМҲК) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Баҳрайн ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда КАМҲК бош котиби Наиф ал-Ҳажраф иштирок этди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Камилов принял участие в первой консультативной встрече в формате "Центральная Азия – Совет сотрудничества арабских государств залива" (ССАГЗ)
© МИД Узбекистана
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан КАМҲК Бош котибияти ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар механизми бўйича Англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжат икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшади ва томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этишни кўзда тутади.