https://sputniknews.uz/20211012/ozbekiston-korfaz-arab-davlatlari-hamkorlik-kengashi-bilan-memorandum-imzoladi-20875031.html
Ўзбекистон Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан меморандум имзолади
Ўзбекистон Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан меморандум имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (КАМҲК) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди. 12.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-12T15:56+0500
2021-10-12T15:56+0500
2021-10-12T15:56+0500
сиёсат
ўзбекистон
абдулазиз камилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0c/20874962_23:0:997:548_1920x0_80_0_0_7517f77052bfde6414e920a0aa4e4d67.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. 12 октябр куни Нур-Султон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (КАМҲК) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.Тадбирда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Баҳрайн ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда КАМҲК бош котиби Наиф ал-Ҳажраф иштирок этди.Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан КАМҲК Бош котибияти ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар механизми бўйича Англашув меморандуми имзоланди.Ҳужжат икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшади ва томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этишни кўзда тутади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0c/20874962_145:0:876:548_1920x0_80_0_0_ce93d8e678657bd1b1983460ff5af851.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, абдулазиз камилов
сиёсат, ўзбекистон, абдулазиз камилов
Ўзбекистон Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан меморандум имзолади
Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (КАМҲК) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. 12 октябр куни Нур-Султон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (КАМҲК) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Баҳрайн ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда КАМҲК бош котиби Наиф ал-Ҳажраф иштирок этди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан КАМҲК Бош котибияти ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар механизми бўйича Англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжат икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшади ва томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этишни кўзда тутади.