Ўн минг ишчи ёллаш январь ўрталаригача давом этади - ТММА

Россия ҳукумати йирик миллий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тез фурсат ичида ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ишга ёллашни режалаштирган.
Sputnik
ТОШКEНТ, 12 окт - Sputnik. 2022 йил январь ойининг ўрталарига қадар 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароларини Россиядаги қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа якунига етади.

Режа бўйича, кунига 250 кишигача текширувдан ўтади, 10 минг киши - январь ўрталарига қадар", - деди РИА Новостига Ташқи миграция агентлиги вакили.

Тиббий кўрик Тошкентдаги Бандликка кўмаклашиш маркази базасида амалга оширилади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан фуқаролар шу ерга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкентга Россиягнинг Федерал тиббий-биологик агентлигидан 39 нафар мутахассислар Россияда ишлаш ниятида бўлганларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун келишган эди. Улар ўзлари билан керакли ускуналар, тиббий буюмлар ва "Sputnik Light" вакцинасини ҳам олиб келишган.
Маълмот учун, пандемия бошланган вақтида минглаб ўзбекистонлик қурувчилар даромадини йўқотгани сабабли Россияни тарк этишган эди. Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг ҳам улар Россияга қайтиб келишга шошилгани йўқ. Натижада Россия қурилиш секторида ишчи кучи етишмаслиги юзага келди.
Россия ҳукумати БАМ, космодром, Амур газни қайта ишлаш заводи ва бошқа йирик миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллашни режалаштирган.