https://sputniknews.uz/20211012/on-ming-ishchi-yollash-yanvar-ortalarigacha-davom-etadi---tmma-20867909.html
Ўн минг ишчи ёллаш январь ўрталаригача давом этади - ТММА
Ўн минг ишчи ёллаш январь ўрталаригача давом этади - ТММА
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати йирик миллий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тез фурсат ичида ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ишга ёллашни режалаштирган. 12.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-12T10:59+0500
2021-10-12T10:59+0500
2023-04-05T18:34+0500
миграция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0e/15594454_0:299:3071:2026_1920x0_80_0_0_fd2f73f418a1fc9570829fd7af87194b.jpg
ТОШКEНТ, 12 окт - Sputnik. 2022 йил январь ойининг ўрталарига қадар 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароларини Россиядаги қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа якунига етади. Тиббий кўрик Тошкентдаги Бандликка кўмаклашиш маркази базасида амалга оширилади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан фуқаролар шу ерга йўналтирилади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкентга Россиягнинг Федерал тиббий-биологик агентлигидан 39 нафар мутахассислар Россияда ишлаш ниятида бўлганларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун келишган эди. Улар ўзлари билан керакли ускуналар, тиббий буюмлар ва "Sputnik Light" вакцинасини ҳам олиб келишган. Маълмот учун, пандемия бошланган вақтида минглаб ўзбекистонлик қурувчилар даромадини йўқотгани сабабли Россияни тарк этишган эди. Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг ҳам улар Россияга қайтиб келишга шошилгани йўқ. Натижада Россия қурилиш секторида ишчи кучи етишмаслиги юзага келди. Россия ҳукумати БАМ, космодром, Амур газни қайта ишлаш заводи ва бошқа йирик миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллашни режалаштирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0e/15594454_680:650:2544:2048_1920x0_80_0_0_a71f95dd2a9b2c748cbcd2d227783f82.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, россия
Ўн минг ишчи ёллаш январь ўрталаригача давом этади - ТММА
10:59 12.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россия ҳукумати йирик миллий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тез фурсат ичида ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ишга ёллашни режалаштирган.
ТОШКEНТ, 12 окт - Sputnik. 2022 йил январь ойининг ўрталарига қадар 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароларини Россиядаги қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа якунига етади.
Режа бўйича, кунига 250 кишигача текширувдан ўтади, 10 минг киши - январь ўрталарига қадар", - деди РИА Новостига Ташқи миграция агентлиги вакили.
Тиббий кўрик Тошкентдаги Бандликка кўмаклашиш маркази базасида амалга оширилади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан фуқаролар шу ерга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкентга Россиягнинг Федерал тиббий-биологик агентлигидан 39 нафар мутахассислар Россияда ишлаш ниятида бўлганларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун келишган эди. Улар ўзлари билан керакли ускуналар, тиббий буюмлар ва "Sputnik Light" вакцинасини ҳам олиб келишган.
Маълмот учун, пандемия бошланган вақтида минглаб ўзбекистонлик қурувчилар даромадини йўқотгани сабабли Россияни тарк этишган эди. Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг ҳам улар Россияга қайтиб келишга шошилгани йўқ. Натижада Россия қурилиш секторида ишчи кучи етишмаслиги юзага келди.
Россия ҳукумати БАМ, космодром, Амур газни қайта ишлаш заводи ва бошқа йирик миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллашни режалаштирган.