Тошкентда ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғин бир кишининг умрига зомин бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида рўй берган оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин ҳақидаги хабар бугун, 11 октябрь куни, соат 09:50 да шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
ФВВ маълумотига қараганда, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:53 да етиб борган. Ёнғин соат 10:03 да қуршаб олинган ва соат 10:25 да бартараф этилган.
Тошкентда “Миллий таомлар ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин юз берди
Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20-25 кв.м. майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида олти фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бир фуқаро эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ҳалок бўлган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.